Хонанда Воҳиджон Исоқов тез кунларда тўйи бўлишини маълум қилди.

Фото: Instagram / @vohidjon_isoqov

«Яқинда янги уйга кўчиб чиқдик. Отам қўшнилар билан суҳбатлашиб, ‘Ҳамма фарзандларимни уйли-жойли қилдим, фақат кенжа ўғлимга маъқул бўладиган қиз топа олмаяпмиз’, деб айтибдилар. Шунда қўшнилар биздан икки уй нарида турадиган оилани иймон-эътиқодли инсонлар эканлигини айтиб, мақташибди. Тақдир бўлса, жуда тез бўлиб кетар экан. Яқинда тўй», — дейди хонанда.