Футбол бўйича Россия Премьер Лигасининг 7-турида «Спартак» 13 сентябрь, якшанба куни ЦСКА майдонига сафар қилди.
Учрашувнинг 11-дақиқасида Эсекиэль Понсе меҳмонларни олдинга олиб чиқди. Бироқ танаффусга қадар «армиячилар» бунга иккита тўп билан жавоб қайтарди. 30-дақиқада Хердюр Магнуссон ҳисобни тенглаштирган бўлса, ҳакам томонидан қўшиб берилган вақтда Никола Влашич иккинчи тўпни киритди.
Иккинчи бўлимда ҳар икки жамоа вакилларида бир қатор қулай имкониятлар юзага келди, улардан майдон эгалари унумли фойдалана олди. Ҳакам томонидан қўшиб берилган вақтда Чидера Эжуке ЦСКАнинг 3-голини урди.
Ўзбекистонлик ярим ҳимоячи Остон Ўрунов учрашувнинг 77-дақиқасида захирадан майдонга тушди.
Шу тариқа «Спартак» мавсумдаги илк мағлубиятини қабул қилиб олди. «Қизил-оқлар» 14 очко билан мусобақанинг 2-поғонасидан жой олган. ЦСКА (13) эса ушбу ғалабадан кейин 4-поғонага кўтарилди.
РПЛ
7-тур баҳси
13 сентябрь, якшанба
ЦСКА — «Спартак»
Голлар: 0:1 – 11 Понсе, 1:1 – 30 Магнуссон, 2:1 – 45 Влашич, 3:1 – 90+2 Эжуке.ЦСКА: Акинфеев, Карпов, Магнуссон, Фернандес, Тикнизян (Зайнутдинов, 64), Обляков, Кучаев (Бийол, 83), Марадишвили, Влашич (Бистрович, 88), Шенников, Чалов (Эжуке, 64).
«Спартак»: Максименко, Жикия, Жиго, Маслов, Айртон, Крал, Зобнин, Умяров (Ўрунов, 77), Бакаев (Кокорин, 56), Ларссон, Понсе (Соболев, 56).
Огоҳлантиришлар: Карпов (1), Маслов (29), Айртон (34), Соболев (58), Ўрунов (90).
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)