Футбол бўйича Англия Премьер Лигасининг 1-турида «Тоттенҳэм» 13 сентябрь, якшанба куни «Эвертон» билан баҳс юритди.
Учрашувнинг биринчи бўлими тенг курашлар остида ўтди. Вазиятлар яратишда Карло Анчелотти шогирдлари фаолроқ бўлган бўлса, ҳужумларнинг хавфлилиги борасида лондонликлар устунлик қилди. Бироқ танаффусга қадар ҳисоб очилмади.
Иккинчи бўлим дебютида меҳмонлар ҳисобда олдинга ўтиб олди. 55-дақиқада Доминик Кэлверт-Льюин жарима зарбасидан узатилган тўпни боши билан дарвозага жойлаб қўйди. Қолган вақтда Жозе Моуриньо шогирдлари вазиятни ўнглай олмади.
«Лестер» жамоаси сафарда «Вест Бромвич» билан ўйнади. Жейми Вардининг дубли ва Тимоти Кастаннинг голи «тулкилар»га ғалаба келтирди.
АПЛ
1-тур баҳслари
13 сентябрь, якшанба
«Тоттенҳэм» — «Эвертон» 0:1
Гол: 0:1 – 55 Кэлверт-Льюин.«Тоттенҳэм»: Льорис, Алдервейрелд, Доэрти (Ндомбеле, 76), Дэвис, Дайер, Лукас Моура, Ҳейберг, Уинкс (Бергвейн, 60), Алли (Сиссоко, 46), Сон Ҳён Мин, Кейн.
«Эвертон»: Пикфорд, Кин, Коулмен, Дин, Мина, Хамес (Дэвис, 90), Андре Гомеш (Сигурдссон, 68), Дукуре, Аллан, Кэлверт-Льюин (Кин, 89), Ришарлисон.
Огоҳлантиришлар: Ҳейберг (85).
«Вест Бромвич» — «Лестер» 0:3
Голлар: 0:1 – 56 Кастань, 0:2 – 74, пенальти Варди, 0:3 – 84, пенальти Варди.Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)