Енгил вазн тоифасида ҳаракат қилувчи UFC жангчини Дастин Порье 24 октябрь кунги мусобақада Тони Фергюсонга қарши жангда иштирок этишдан бош тортди.
«Мен UFC билан келишувга эриша олмадим. 24 октябрь куни жанг қилмайман», — дейди Порье.
Шундан сўнг UFC президенти Дэйна Уайт Порьенинг рад жавобига қарамай Фергюсон UFC 254 мусобақасида жанг қилишини маълум қилди.
«Биз Фергюсон — Порье жангини қутқариб қолишга ҳаракат қилмаймиз. Тони учун бошқа жанг ташкиллаштирамиз. У UFC 254 мусобақасида жанг қилади», — дейди Уайт.
Аввалроқ Порье гонорар камлиги сабаб Тони билан жанг қилишдан бош тортиши мумкинлиги айтилганди.
Фергюсон май ойида Жастин Гэтжига имкониятни бой бериб қўйганди. 24 октябрь кунги UFC 254 мусобақасининг асосий воқеаси Ҳабиб Нурмагомедов ва Жастин Гетди ўртасидаги жанг бўлади.
Тони Фергюсон ижросидаги энг сара нокаутларни томоша қилинг (видео)
Изоҳ (0)