Футбол бўйича Жанубий Корея чемпионатининг 20-туридан ўрин олган учрашувлар 13 сентябрь, якшанба куни ўз якунига етди.
«Пусан Ай Парк» жамоаси ўз майдонида «Инчҳон Юнайтед»ни қабул қилди. Майдон эгаларининг устунлигида ўтган баҳсда дарвозалар дахлсиз қолди.
Учрашувда ўзбекистонлик ҳимоячи Достон Турсунов тўлиқ ҳаракат қилди.
Икром Алибоев ҳаракат қилувчи «Сеул» клуби ўзида «Сувон»ни таслим этди. Алибоев бу ўйинда ҳам қайдномадан ўрин олмади. Яна бир ўйинда «Поҳанг Стилерс» сафарда «Канвон»ни йирик ҳисобда таслим этди.
Кей-Лига
20-тур баҳслари
13 сентябрь, якшанба
«Пусан Ай Парк» — «Инчҳон Юнайтед» 0:0
«Сеул» — «Сувон» 2:1
Голлар: 1:0 – 7, автогол Чо Сон Чун, 1:1 – 19, пенальти Ём Ги Ҳун, 2:1 – 61 Ҳан Шин Гю.«Канвон» — «Поҳанг Стилерс» 0:3
Голлар: 0:1 – 1 Паласиос, 0:2 – 25 Сон Мин Гю, 0:3 – 63 Палочевич.Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)