• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12497.75
    • RUB156.79
    • EUR14658.61
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +23°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    ДХХ ўтказган рейдда абитуриентларни ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилиб пора олган бир қатор шахслар қўлга олинди

    ДХХ ОТМларга кириш имтиҳонлари бўлиб ўтаётган бир вақтда абитуриентларни ўқишга киритиб қўйиш билан боғлиқ коррупция ва фирибгарлик билан боғлиқ бўлган қатор жиноятларга чек қўйди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.

    Фото: Рейд видеосидан лавҳа

    Фото: Рейд видеосидан лавҳа

    Хусусан, Самарқанд вилояти Пастдарғом туманидаги умумтаълим мактабларидан бирининг математика фани ўқитувчиси юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали 4 нафар абитуриентни Самарқанд тиббиёт институтига ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилади ва уларнинг ҳар бири учун 12 минг доллардан, жами 48 минг доллар талаб қилади.

    ДХХ Самарқанд вилояти бошқармаси ва Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг ҳудудий бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида мазкур шахс келишилган пулдан 40 минг долларни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

    Самарқанд педагогика коллежида ўқитувчи бўлиб ишловчи, 1975 йил Иштихон туманида туғилган шахс эса алдов йўли билан маҳаллий фуқаронинг ишончига кириб, уни Қозоғистон Республикасининг Чимкент шаҳрида жойлашган «Miras» университетига ўқишга киритиб қўйиш учун ундан 5500 доллар олган вақтида ушланган.

    Жиззах шаҳридаги оилавий поликлиникалардан бирида болалар шифокори бўлиб ишловчи, 1993 йилда туғилган шахс маҳаллий фуқарони Жиззах давлат педагогика институти «Мактабгача таълим» йўналишининг сиртқи бўлимига ўқишга киришига ёрдам беришини айтиб, эвазига 8 минг доллар олаётган вақтида ДХХ Жиззах вилояти бошқармаси ва Департаментнинг ҳудудий бошқармаси ходимлари томонидан ушланган.

    Дастлабки суриштирув давомида у ушбу пул маблағини Тошкент педиатрия тиббиёт институти клиникасида шифокор бўлиб ишловчи, 1988 йил Бухоро вилояти Ромитан туманида туғилган жиноий шеригига бериши лозимлигини маълум қилган.

    Фото: Рейд видеосидан лавҳа

    Фото: Рейд видеосидан лавҳа

    Шундан сўнг тезкор тадбир Тошкент шаҳрида давом эттирилган ва Тошкент педиатрия тиббиёт институти клиникаси шифокори жиноий шеригидан 8 минг доллар олган вақтида ушланган.

    Қўқон давлат педагогика институтининг ёшлар масалалари бўйича масъулларидан бири маҳаллий фуқародан унинг танишини мазкур олий ўқув юртининг «Жисмоний маданият» факультетига ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилиб, 3000 доллар олган вақтида ДХХ Фарғона вилояти бошқармаси ва Департаментнинг вилоят бошқармаси ходимлари томонидан ушланган.

    Дастлабки суриштирув давомида у ушбу пул маблағини институт факультетларидан бирининг деканига бериши лозимлигини айтган ва тезкор тадбир давом эттирилиб, факультет декани ҳам 3 минг доллар олган пайтида қўлга олинган.

    Қайд этилишича, ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан жиноят ишлари қўзғатилиб, ушбу ишларга алоқадор бўлган бошқа шахсларни аниқлаш бўйича чоралар кўрилмоқда.

    Мавзуга доир:

    • Қўқонда ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилган факультет декани 3 минг доллар пора билан қўлга тушди
    • Тошкент давлат иқтисодиёт университетига 1300 доллар эвазига ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилган сиртқи бўлим ходими ушланди
    • Каттақўрғонда фуқарони Миллий гвардия институтига киритиб қўйиш эвазига 8000 доллар сўраган шахс қўлга тушди
    • Андижон ва Хоразмда фуқароларни 4000 долларга ўқишга киритиб қўймоқчи бўлган фирибгарлар ушланди
    • Андижонда ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилган кафедра доценти 2 минг доллар олаётганда ушланди

    12.09.2020, 14:11   Изоҳ (0)   27971
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Аксарият илмий ташкилотлар фан йўналишларида монополистга айланиб қолган». Сенат раиси илмий ташкилотлар ўртасида рақобат муҳитини ривожлантириш ҳақида гапирди

    12.09.2020, 13:44

    Абдулазиз Комилов МДҲ Ижроия қўмитаси раиси билан давлат раҳбарлари кенгаши мажлисига тайёргарлик масаласини муҳокама қилди

    12.09.2020, 12:57

    Ўзбекистон Доҳада Афғонистон ҳукумати ва «Толибон» ҳаракати ўртасида инклюзив музокаралар бошланганини олқишлади

    12.09.2020, 12:32

    Ўзбекистон коронавирусга чалинганлар сони бўйича Швейцариядан ўтиб кетди

    12.09.2020, 12:20

    Андижонлик фуқарони 645 минг долларга чув туширган хитойлик қўлга олинди

    12.09.2020, 11:31

    «Суд тортишувларга бой бўлмоқда, ўрни келганда қизишяпмиз. Аммо суд бунинг учун ҳеч кимга танбеҳ бермади». «Чироқчи воқеаси» айбдорларининг адвокатлари суд жараёни...

    12.09.2020, 09:53
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    Бир-биримизга: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир

     

    Тавсия этамиз

    Тошкентда иссиқлик таъминоти ва иссиқ сув тарифлари яна оширилиши мумкин

    13 август, 09:46
    Audio Icon

    Самога сочилган юлдузлар: “Пахтакор 79” воқеасига 46 йил бўлди

    11 август, 10:09

    Тобутга яширилган оғу: Вьетнам уруши пайтида АҚШга ҳарбий самолётларда героин ташиган жиноятчи ким эди?

    10 август, 21:42

    Денгизларга айланган дарёлар: дунёдаги энг йирик ГЭСлар қаерда барпо этилган?

    9 август, 13:45
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Россияда Telegram ва WhatsApp орқали қўнғироқлар қисман чекловга учради

    Дунё | 14 август, 00:05

    Ўзбекистонга мол гўшти импорти икки баравар оширилди

    Иқтисодиёт | 13 август, 23:50

    Трамп, Путин ва Зеленский учрашуви учун жой изланмоқда — CBS

    Дунё | 13 август, 23:40

    Сурия ва Туркия ҳарбий ҳамкорлик тўғрисида битим имзолади

    Дунё | 13 август, 23:30

    Ўзбекистонга электромобиль импорти рекорд даражада ортди

    Ўзбекистон | 13 август, 23:15

    EКЛ саралаши. “Башакшеҳир” икки ўйин натижасига кўра “Викинг”ни мағлуб этди. Шомуродовдан ассист

    Спорт | 13 август, 23:09

    Қозоғистон Марказий Осиёда биринчи спот биткоин жойлашган мамлакатга айланди

    Дунё | 13 август, 23:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.