Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 12 сентябрь соат 10:00 ҳолатига кўра 46 498 нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.
Бу билан Ўзбекистон дунё рўйхатида Швейцарияни ортда қолдириб, 57-ўринга кўтарилди.
Жонс Ҳопкинс университетининг маълумотига кўра, Швейцарияда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 46 239 нафарни ташкил қилмоқда. Беморларнинг 38 100 нафари соғайган, 2020 нафари вафот этган.
Ўзбекистонда эса коронавирусдан соғайганлар 43 023 нафарга етган. «Дарё» ҳисоби бўйича 396 киши вафот этган.
Университет берган маълумотларга кўра, дунё бўйича коронавирусга чалинганлар сони 28 493 074 нафарга етган. Беморларнинг 19 217 468 нафари касалликдан фориғ бўлган.
Умумий рўйхатда касалланганлар сони бўйича АҚШ (6 445 288) етакчилик қилмоқда. Ундан сўнг Ҳиндистон ва Бразилия ўрин олган. Коронавирус оқибатида ўлим ҳолати ҳам энг кўп АҚШда (193 016) қайд этилган. Рўйхатнинг кейинги ўринларида Бразилия (130 396) ва Ҳиндистон (77 472) қайд этилган.
Мавзуга доир: Ўзбекистонда 11 сентябрь куни 593 кишида коронавирус аниқланди. Аҳволи оғир беморлар сони 700 нафардан ошди
Изоҳ (0)