АҚШда 2001 йилда ишлаб чиқарилган Toyota Mega Cruiser ҳарбий йўлтанламаси сотувга қўйилди. 69 минг километр йўл босган машина 38 минг долларга баҳоланмоқда. Бу пулга Россияда янги Land Cruiser Prado’ни сотиб олса бўлади, деб ёзади Motor.
Ҳарбийлар учун яратилган машҳур йўлтанламас япон армиясига тегишли бўлган. Бу каби автомобиллар 1995 йилдан 2001 йилга қадар ишлаб чиқарилган. Кўк рангли Mega Cruiser бир қаторли кабина ва йиғма юмшоқ том билан жиҳозланган, бироқ қўшимча равишда унга тўлиқ ёпиладиган металл кузов ўрнаца бўлади.
Toyota Mega Cruiser техник жиҳатдан барча, учта дифференциални (марказий ва ғилдираклараро) блоклаш, тўлиқ бошқарилувчи шасси ва шиналарни шиширувчи тизимни ўз ичига олади. Ҳарбий йўлтанламасга Yokohama резиналарига эга 17 дюймли ғилдираклар «кийгизилган». Сотувчининг сўзларига кўра, автомобиль 20 йил давомида 69 минг километр йўл босган ва идеал ҳолатини сақлаб қолган.
Тўлиқ узатмали Mega Cruiser капоти остидан 170 от кучига эга тўрт литрли турбодизель двигатель ўрин олган. Агрегат тўрт поғонали автоматик узатмалар қутиси ёрдамида ишлайди. Сотувчининг таъкидлашича, автомобиль экологик стандартларга тўлиқ жавоб беради ва ундан Калифорниядан бошқа барча штатларда фойдаланиш мумкин.
Изоҳ (0)