Самарқанднинг Булунғур туманида йўлда маст ҳолда ётган 20 ёшли йигитни Nexia босиб кетди. Бу ҳақда ЙҲХББ матбуот хизмати хабар берди.
Воқеа 11 сентябрь куни соат 05:30 ларда, Булунғур тумани ҳудудидан ўтган 4М 503 автомобиль йўлининг 4-километрида юз берган. 30 ёшли ҳайдовчи М.А. Nexia’ни бошқариб кетаётиб, йўл қатнов қисмининг ўртасида маст ҳолда, чопонга ўраниб ётган 20 ёшли пиёда А.Э.ни устидан босиб ўтган.
Оқибатда жабрланган йигит оғир тан жароҳатлари олиб шифохонада вафот этган.
ЙТҲ юзасидан Булунғур тумани ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми (одам ўлимига олиб келган транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Аввалроқ Самарқанд вилоятининг Самарқанд туманида тўйдан юк ортиб чиққан «ЗИЛ» ҳайдовчиси шу тўйдан чиққан маст кишини босиб кетгани хабар берилган эди.
Изоҳ (0)