«Арсенал» Англия чемпионатининг 2020/21 йилги мавсумини очиб берган ўйинда «Фулҳэм»ни мағлубиятга учратди (3:0).
«Канонирлар» ҳужумчиси Александр Ляказетт учрашувнинг 9-дақиқасида ҳисобни очди. Бу Премьер Лига жорий мавсумининг илк голи бўлди.
Франциялик футболчи Англия чемпионатининг 2017/18 йилги мавсумида ҳам илк голни урган ва бу гол унинг Англиядаги дебют голи бўлганди.
Шу тариқа Ляказетт АПЛ икки мавсумининг дебют голига муаллифлик қилган тарихдаги илк футболчига айланди.
29 ёшли футболчи Премьер Лига 2019/20 йилги мавсумида 30 ўйин ўтказиб, 10 гол ва 6 та голли узатма муаллифига айланганди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)