Футбол бўйича Англия Премьер Лигасининг 1-турида «Арсенал» 12 сентябрь, шанба куни «Фулҳэм» майдонида меҳмон бўлди.
Учрашувнинг 9-дақиқасида Александр Ляказетт меҳмонларни олдинга олиб чиқди. Иккинчи бўлим дебютида Габриэль «тўпчилар»нинг иккинчи голини урган бўлса, 57-дақиқада Пьер-Эмерик Обамеянг ҳисобни йирик кўринишга олиб келди.
Шу тариқа Англия Кубоги ва Суперкубогининг амалдаги соҳиби мавсумни йирик ҳисобдаги ғалаба билан бошлади.
«Арсенал» кейинги турни 19 сентябрь куни «Вест Ҳэм»га қарши ўтказса, «Фулҳэм» «Лидс» меҳмони бўлади.
АПЛ
1-тур баҳси
12 сентябрь, шанба
«Фулҳэм» — «Арсенал» 0:3
Голлар: 0:1 – 8 Ляказетт, 0:2 – 49 Габриэль, 0:3 – 57 Обамеянг.«Фулҳэм»: Родак, Браен, Одои, Хектор, Рим, Онома (Декордова-Рид, 75), Кебано (Замбо-Ангисса, 63), Керни, Рид, Кавалейру, Камара (Митрович, 63).
«Арсенал»: Лено, Бельерин, Габриэль, Холдинг, Мэйтленд-Найлз, ан-Ненни, Джака (Себальос, 79), Виллиан (Пепе, 76), Тирни, Обамеянг, Ляказетт (Нкетиа, 87).
Огоҳлантиришлар: Хектор (26), Обамеянг (39), Белерин (55), Керни (61).
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)