Футбол бўйича Жанубий Корея чемпионатининг 20-туридан ўрин олган 12 сентябрь, шанба кунги ўйинлар якунланди.
Рустам Ашурматов ҳаракат қиладиган «Кванжу» жамоаси ўз уйида «Чонбук Motors»ни қабул қилди. Учрашувнинг 4-дақиқасидаёқ Ом Сан Вон Ашурматовнинг узатмасидан кейин мезбонларни олдинга олиб чиқди. Орадан кўп ўтмай меҳмонлар иккита тўп билан жавоб қайтарди. Биринчи бўлим сўнгида Ҳон Чун Ҳо мувозанатни тиклади.
Иккинчи бўлимда жамоалар яна бир мартадан дарвозаларни ишғол қилди ва ўйинда жанговар дуранг қайд этилди. Учрашувда ўзбекистонлик ҳимоячи тўлиқ ҳаракат қилди.
«Кванжу» 22 очко билан 7-ўринда бормоқда, «Чонбук» (42) 2-поғонадан жой олган.
Яна бир ўзбекистонлик легионер Жамшид Искандаров ҳаракат қиладиган «Соннам» жамоаси «Сангжу Сангму» майдонида меҳмон бўлди. Искандаров захирада қолган баҳсда нурсиз дуранг қайд этилди.
Кей-Лига
20-тур баҳслари
12 сентябрь, шанба
«Кванжу» — «Чонбук Motors» 3:3
Голлар: 1:0 – 4 Ом Вон Сан, 1:1 – 11 Ҳан Ге Вон, 1:2 – 25, автогол Ё Рим, 2:2 – 45 Ҳон Чун Ҳо, 3:2 – 58 Ом Вон Сан, 3:3 – 64 Густаво.«Сангжу Сангму» — «Соннам» 0:0
«Улсан Ҳёндай» — «Тегу» 1:1
Голлар: 1:0 – 46, автогол Ким Же У, 1:1 – 63, пенальти Сезиня.Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)