• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12497.75
    • RUB156.79
    • EUR14658.61
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +35°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Адлия тизимидаги ходимлар хизмат сафари вақтида кимнингдир «меҳмони» бўлса, ўша куниёқ ишдан ҳайдалади — Адлия вазири

    Адлия вазирлигида 2020 йилнинг 11 сентябрь куни вазирлик, Коррупцияга қарши кураш агентлиги, БМТ Тараққиёт дастури Коррупцияга қарши кураш глобал лойиҳаси ва CERT International менежмент тизимларини сертификатлаш халқаро ташкилоти вакиллари иштирокида Коррупцияга қарши курашиш мавзусига бағишланган матбуот анжумани ўтказилди. Бу ҳақда «Дарё» мухбири хабар бермоқда.

    Тадбирда адлия вазири Русланбек Давлетов тизимда коррупцияга қарши курашиш учун ташланган дастлабки қадам, муаммони ҳал қилишдаги ўзига хос механизм тўғрисида гапирди.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    «Коррупцияга қарши курашда ягона ва аниқ механизмга эга тизимни яратмасдан туриб, фақат қуруқ гаплар билан масалани ҳал қилиб бўлмайди. Пора олган ходимга огоҳлантириш бериш, тилхат ёздириб олиш билан иш битмайди. Коррупциянининг келиб чиқиш сабаблари таҳлил қилинмагунича муаммо илдизига етиб боролмаймиз.

    Уч йил олдин энг коррупциялашган бўғинимиз нотариуслар эди. Аҳоли норозиликлари жуда кўпайган эди. Буни таҳлил қилиб кўрдик. Тан олиш керак: у ерда бюрократия даражаси юқорилиги, ходимлар ойликлари камлиги, фаолиятнинг шаффоф эмаслиги коррупция ўчоғи пайдо бўлишига олиб келган.

    Коррупцияни йўқотиш учун шаффофликни таъминлашга ҳаракат қилдик, бюрократияни камайтириш учун электрон ҳужжат алмашинувига ўтилди, ходимлар ойлигини 2-3 бараварга оширдик, ҳар бир нотариус идорасига қоғоз, ручкасигача таъминлаб бердик. Етарли шароитни яратиб бермасдан туриб шаффофликни, коррупцияга тоқатсизлик ҳиссини шакллантириш имконсиз.

    Адлия тизимида кадрларни ишга олишда танлов тизими йўлга қўйилди. Кимни ишга олишни комиссия ҳал қилади. Саволларни беришда билет тизимига ўтилди, комиссия аъзоси олдиндан келишилган саволни бера олмайди, яъни алоҳида алгоритм ишлаб чиқилди. Нотариат тизимида шу ёндашув орқали кадрларни ишга олганимизда уларнинг фаолияти юзасидан биронта шикоят тушмади», — деди Давлетов.

    Адлия вазирининг таъкидлашича, Тошкентдан хизмат сафари туфайли вилоятларга борган вазирлик ходимини меҳмон қилиш ҳам коррупцияга йўл очади.

    «Ўзбекчилик ҳақида кўп гапирамиз. Аммо буни кўп ҳолатларда танқидий маънода ишлатиб, маданиятимизнинг айрим жиҳатларига, одамлар орасидаги шахсий муносабатларга, ривожланишимизга тўсиқ бўлаётгандек танқидий назар билан қараймиз. Бу бежиз эмас, назаримда. Чунки одамларнинг бир-бирига яқинлиги, шахсий муносабатлар, тўйлардаги борди-келди, туғилган кунлардаги қадриятлар, табриклар... Бу нарсалар шубҳасиз коррупцияга мойилликни оширади.

    Масалан, ходимларимиз хизмат сафари билан бирор ҳудудга боришса, Тошкентдан меҳмонлар келишибди, деб дастурхон ёзишади. Дастурхоннинг ҳам ҳар хили бор. Бу ҳам керак бўлса коррупция. Ўзининг қариндошларига, дўст-биродарларига дастурхон ёзсин, вазирлик ходимини меҳмон қилишнинг нима кераги бор? Маданиятимиз, «Бир пиёла чой қўя олмаймизми энди?», деган гап билан ҳам биз қандайдир шаклда коррупцияга йўл очиб беряпмиз.

    Кимдир примитив дейиши мумкин, лекин адлия тизимидаги ходимлар хизмат сафари вақтида ўша жойдаги ходимлар билан бир дастурхон атрофида ўтириши тақиқланади, қатъий тақиқланади. Шундай ҳолат юз берса, улар шу куннинг ўзида ишдан ҳайдалади.

    Шунингдек, ходим хизмат сафари давомида иш юзасидан қиладиган харажатларини юз фоиз нақдсиз шаклда тўлаши керак. Шундай кичик жиҳатларгача эътибор бериш ва натижада қадриятлар шакллантириш орқали коррупция ҳолатларининг олдини олиш мумкин», — деди у.

    Мавзуга доир:

    • Адлия вазири: «Коррупция сабаб давлат кимнидир ўлдиришини бугунги XXI асрда қабул қилолмайман»
    • Адлия вазири: Ҳаром-ҳалол тушунчаси коррупцияга келганда ишламай қолади

    12.09.2020, 22:14   Изоҳ (0)   23673
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Тошкентда мукаммал таъмирлаш ишлари якунланган 4 та мактаб фойдаланишга топширилди

    12.09.2020, 21:59

    ИИВ расмийси: Ўғрилик ва фирибгарлик билан боғлиқ жиноятларнинг аксариятига жабрланувчиларнинг ўзи сабабчи бўлиб қолмоқда

    12.09.2020, 21:28

    «Ўзгидромет» 13 сентябрда қандай об-ҳаво кутилаётганини маълум қилди

    12.09.2020, 21:13

    Пайариқда 60 нафар ўқитувчида коронавирус аниқланди

    12.09.2020, 20:42

    Самарқандда 29 туп каннабис ўсимлигини етиштирган аёлга жиноят иши қўзғатилди

    12.09.2020, 20:27

    Бухорода фуқаронинг уйидан 87 млн сўм ўғирлаган шахснинг шериги жабрланувчининг жияни бўлиб чиқди

    12.09.2020, 20:12
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 

     

    Тавсия этамиз

    Тошкентда иссиқлик таъминоти ва иссиқ сув тарифлари яна оширилиши мумкин

    13 август, 09:46
    Audio Icon

    Самога сочилган юлдузлар: “Пахтакор 79” воқеасига 46 йил бўлди

    11 август, 10:09

    Тобутга яширилган оғу: Вьетнам уруши пайтида АҚШга ҳарбий самолётларда героин ташиган жиноятчи ким эди?

    10 август, 21:42

    Денгизларга айланган дарёлар: дунёдаги энг йирик ГЭСлар қаерда барпо этилган?

    9 август, 13:45
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Реал” Конате учун “Ливерпуль”га таклиф тайёрлади

    Спорт | 14 август, 13:35

    Германия Исроилга ҳарбий сувости кемаси етказиб беради

    Дунё | 14 август, 13:27

    Mobiuz’ни сотиб олишга АҚШ, Европа, Араб давлатлари қизиқиш билдирди

    Ўзбекистон | 14 август, 13:09

    Тожикистон президентининг қизи вазирликда юқори лавозимга тайинланди — ОАВ

    Тожикистон | 14 август, 12:49

    Дунёда биринчи марта ис газидан заҳарланишга қарши препарат яратилди

    Илм-фан | 14 август, 12:17

    Чарльз Оливейра Топурия ва Арман Сарукян ўртасидаги эҳтимолий жанг фаворити ким эканини айтди

    Спорт | 14 август, 12:11

    Дин ишлари бўйича қўмита диний таълим олиш учун чет элга боришга даъват этувчи рекламаларга муносабат билдирди

    Ўзбекистон | 14 август, 12:02
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.