• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12653.48
    • RUB159.75
    • EUR14871.64
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +31°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Авто

    Зангиотада 11 ёшли боланинг «ЗИЛ» уриб кетиши оқибатида ҳалок бўлгани юзасидан расмий маълумот берилди

    Тошкент вилояти Зангиота туманида 2020 йил 1 сентябрь куни «ЗИЛ» юк машинаси 11 ёшли болани уриб кетиб, йўл-транспорт ҳодисасини содир этган. Бу ҳақда Тошкент вилояти ички ишлар бош бошқармаси хабар берди.

    Ҳодиса 2020 йил 1 сентябрь куни соат тахминан 12:30 ларда Зангиота тумани «Тарнов» маҳалласи ҳудуди ички автомобиль йўлида содир бўлган. А.А. бошқарувидаги «ЗИЛ» ўзига нисбатан қарама-қарши йўналишдан велосипед бошқариб келаётган 11 ёшли А.Ғ.ни юк машинасининг орқа ўнг ғилдираги билан туртиб юбориб, босиб ўтган.

    Оқибатда вояга етмаган А.Ғ. олган тан жароҳатлари билан Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази шифохонасига ётқизилган. Жабрланувчига шифокорлар томонидан тиббий муолажалар кўрсатилиб, бола чап оёқ болдир соҳасидан реанимацион кесилиб, жонлантириш бўлимига ўтказилган.

    Зангиота тумани ИИБ тергов тезкор гуруҳи шу куннинг ўзида ҳодиса жойига етиб борган ва ҳолат ўрганилиб, тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилган.

    Орадан 4 кун ўтиб, 5 сентябрь куни 2009 йилда туғилган А.Ғ. кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамасдан шифохонада вафот этган.

    Зангиота тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан ўрнатилган тартибда марҳум А.Ғ.нинг ўлим сабаблари ва ундаги тан жароҳатларининг оғирлик даражасини аниқлаш борасида суд тиббий экспертизаси тайинланган.

    Ҳолат юзасидан Зангиота тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан 2020 йил 5 сентябрь куни Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми (транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Натижаси бўйича қўшимча ахборот берилади, дейилади Тошкент вилояти ИИББ маълумотида.

    Бундан аввал 8 сентябрь куни «Микрoфон кўтарган аёл» Telegram-канали муаллифи, журналист Азиза Қурбонова мазкур воқеа юзасидан пост қолдирганди.

    1 сентябрь куни велосипедда кетаётган 11 ёшли Абдураҳмонни Зангиота тумани «Тарнов» маҳалласидаги катта автомобиль йўлида магазин олдидан чиқаётган Matiz туртиб юборади. Бола йиқилади. Тўғридан келаётган «ЗИЛ» юк машинаси эса болани...босиб кетади.

    «ЗИЛ» ҳайдовчиси ва одамлар болани 16-болницага олиб боришади. Абдураҳмоннинг оёғини кесиб ташлашади, узоқ операция қилишади, бола 4 кун комада ётади. Болажон дардга дош беролмай жони узилади.

    Айтишларича, «16»даги шифокорлар тартибга кўра, милицияга «запрос» беришган. Аммо 4 кун ичида ҳеч ким келмаган. Таниш-билиш қилиб, прокуратура жалб қилингач, терговчи бириктирилади. Боланинг жасадини олиб чиқиб кетиш учун судмедэкспертиза қилиш керак одатда. Судмедэкспертизага олиб бориш учун боланинг кесиб ташланган оёғи қидирилади (ҳа, тўғри ўқидингиз).

    Моргданми-қаердандир оёқ топиб келингач, Зангиотадаги судмедэкспертизага олиб борайлик, ҳаммаси тайёр турибди, тез бўлади, дейди терговчи. Қўлида касаллик тарихини ҳам олиб кетади. Шу билан куни бўйи уни топиб бўлмайди, телефонини ўчириб олади. Минг дардига миллион дард қўшилиб, ота-онаси, яқинлари болани шомга ҳам чиқаришолмайди. Боланинг пажмурдаси билан вайрона судмедекспертизанинг эшигида сарсон бўлишади. Тунги 12 гача. Тасаввур қиляпсизми...

    Шу билан бомдодга деб режа қилишади. Судмедэксперти йўқ, касаллик тарихи йўқлиги учун қабул қилинмайди. Яна каттароқ кимнидир топиб, ишга жалб қилиш учун эзилиш... Қўнғироқдан кейингина терговчи, эксперт топилади. Судмедэксперти ҳам ишига «астойдил киришиб» шундоқ ҳам 4 кун ичида аъзойи бадани операция бўлган болани яна қайта «титкилаб» чиқади...

    Лаънатилар...айтинг, ўзи сиз қанақа одамсиз? Қанақа аблаҳ одамсизлар? Кетиб қолган Matiz’чи, «запрос»га келмаган Зангиота ҳуқуқ-тартибот органлари, вазиятни билиб туриб ҳам, қўлида «история»ни кўтариб кетиб, телефонини ўчириб олган терговчи, навбатчи топилмаган Зангиота Судмедэкспертиза хизмати – сизларнинг болангиз борми?, Яқинингиз борми?, Сизлар фақат тепадан қўнғироқ бўлса ишлайсизми?, Қотиб кетган бетингиз орқасида ақл, виджон борми?

    Судмедэкспертиза хизматида умуман тартиб йўқлигини коронавируснинг биринчи тўлқинида бутун Тошкент кўриб бўлди, иши тушганларнинг дардидан тутун чиқади. Булар ўликни сотди ҳам, алмаштириб ҳам қўйди, қўлини теккизмай пакетга ўраб ҳам берди ва ҳоказо...

    Норасиданинг мусибатидан адо бўлган ота-онани яна ўликни олиш учун ҳам шунча сарсон қилишга мослаштирилган қандай «тизим» ўзи бу? Қачонгача чидаймиз бу бошбошдоқликка, ўз ишига совуққонликка, инсон қадрига бефарқликка? Зангиота ИИБ, туман прокуратурасига ҳам шу савол.

    Шундоқ жонга тегди шундай воқеаларни ўқиш, эшитиш, иштирокчиси бўлиш.

    Абдураҳмон, болажоним, ҳечам хафа бўлма... Гуноҳлардан холи чин дунёга кетдинг. Бу одамлар билан яшаш ҳам осонмас, мен сенга айтсам...

    «Микрoфон кўтарган аёл» Telegram-канали.

    Тошкент вилояти ички ишлар бош бошқармасининг расмий ахборотида Matiz’нинг 11 ёшли бола ўлимига сабаб бўлган мазкур ЙТҲ иштирокчиси бўлганлиги юзасидан маълумот келтирилмаган.

    Мавзуга доир: Ўзбекистонда саккиз ойда оқибати ўлим билан тугаган салкам 1000 та ЙТҲ юз берди

    Аввал Фарғонада 6 ёшли қиз юк машинаси уриб юбориш оқибатида вафот этгани, Самарқандда 19 ёшли ҳайдовчи Lacetti’да 7 ёшли болани уриб юборгани, бола воқеа жойида ҳалок бўлгани, Навоийда Tico ҳайдовчиси мактаб ўқувчисини уриб юборгани ҳақида хабарлар берилган.

    11.09.2020, 14:10   Изоҳ (0)   22855
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Видео: Панорама том ва юкхонасида аудиотизимга эга Lada 4х4

    11.09.2020, 11:47

    Jeep дунёдаги энг экстремал меҳмонхонани очди

    11.09.2020, 10:27

    Сирдарёда авторейд вақтида телевидение тасвирчисини ҳақорат қилган ҳайдовчи 10 сутка маъмурий қамоқ жазосини олди

    10.09.2020, 23:48

    Москва кўчалари бўйлаб 100 та классик «Жигули» автомобиллари ҳаракатланади

    10.09.2020, 19:22

    Жиззахда KIA автомобилларининг энг янги моделлари ишлаб чиқарилади

    10.09.2020, 18:24

    Янги Hyundai Tucson’нинг финал синовлари тасвирланган видео тақдим этилди

    10.09.2020, 16:48
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими



    Катта ўзгаришлар кичик қадамлар билан бошланади


    “Ўзбекинвест” суғурта компанияси 2025 йилнинг I ярим йиллиги якунларини эълон қилди


    Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби магистратура дастурларига қабул жараёнлари давом этаётганини маълум қилади


    Мирзо Улуғбек туманида жойлашган йирик кўчмас мулк аукционга қўйилди


    Ўзбекистонда тиббий суғурта нима учун зарур: шифокор қараши ва Нео Insurance тажрибаси


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 



    Visa Kapitalbank билан Хитойга: WeChat Pay ва Alipay орқали нақд пулсиз тўловлар – эркин, осон ва хавфсиз


    Yandex Music’да жазирама кайфият учун махсус “Чилла” бўлими пайдо бўлди


    Қулай шартлар билан янги ипотека маҳсулоти ва хонадон ютиб олиш имконияти


    ОКМКда янги сулфат кислота цехи қурилмоқда


    GETWORK — Европада ишлаш орзусини амалга оширадиган ишончли агентлик

     

    Тавсия этамиз

    “Россия аллақачон катта оғалик мақомини йўқотиб бўлди”. Украина уруши постсовет ҳудудида нималарни ўзгартирди?

    24 июл, 15:15

    Нилдан Фрот дарёсигача: махфийликдан тобора реалликка айланиб бораётган “Катта Исроил” концепцияси

    22 июл, 12:22

    КГБ сохталаштирган жиноят – СССР парчаланиши арафасида ўлим жазоси берилган қария ким эди?

    21 июл, 21:06

    Титанлар тўқнашуви: ғарб бургути кучлими ёхуд шарқ аждари?

    21 июл, 19:50
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Трамп Маск билан низо туфайли унинг бизнесини барбод қилмаслигини билдирди

    Дунё | 24 июл, 23:44

     Қатор хорижий етакчилар ва ҳамкорлар Шавкат Мирзиёевни туғилган куни билан табриклади

    Ўзбекистон | 24 июл, 22:57

    Ўзбекистонда қайси қонунлар энг кўп ўқилаётгани маълум қилинди

    Ўзбекистон | 24 июл, 22:36

    Германияда 332 та иншоотдан иборат қадимий шаҳар топилди

    Дунё | 24 июл, 22:10

    Олександр Усикнинг навбатдаги жанги расман тасдиқланди

    Спорт | 24 июл, 22:00

    АҚШ Венгрияга 350 йил аввал ўғирланган қўлёзмани қайтариб берди

    Дунё | 24 июл, 21:55

    Табризда 75 кунлик сув захираси қолгани маълум қилинди 

    Дунё | 24 июл, 21:40

    Андижонча ҳотамтойлик: “Дунё садолари”га сарфланаётган миллиардлар ва шубҳали шартномалар

    Ўзбекистон | 24 июл, 21:25
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.