• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Комил Алламжонов АОКА ва Адлия вазирлигини ОАВ вакиллари ҳуқуқларини мустаҳкамлашга қаратилган таклифлар ишлаб чиқишга чақирди

    Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди Васийлик кенгаши раиси Комил Алламжонов АОКА ва Адлия вазирлигини туҳмат ва ҳақорат учун озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлган жазо турларини тайинлашни бекор қилиш ҳамда давлат органлари ва ташкилотлари томонидан маълумот тақдим этмаганлик ёки нотўғри маълумот тақдим этганлик, шунингдек, ОАВ фаолиятига тўсқинлик қилганлик ва журналистларга босим ўтказганлик учун жавобгарликни белгилашга қаратилган таклифлар ишлаб чиқишга чақирди.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»
    Бу йил жуда оғир келди. Пандемия ҳаммани эсанкиратиб қўйди. Режалар бузилиб кетди. Тадбирлар қолдирилди. Ўз навбатида, матбуот ҳам, гап кўтара олмайдиганлар қаҳрига бир неча бор учраб, анча синовларни бошидан ўтказди.

    Ҳамманинг асаби таранглашган, битта гап – кам, иккитаси – кўп, дейдиган давр бўлди. Фақат бизда эмас, бутун дунёда матбуот тазйиқларга учради.

    Лекин бу сўз эркинлиги яна бўғилади, Президентимиз томонидан бошланган ислоҳотлар амалга ошмай қолди, дегани эмас. Мана, айни кунларда АОКА ва Адлия вазирлиги томонидан қатор норматив ҳужжатлар тайёрланмоқда.

    Биринчиси – Президентнинг ПҚ-4551 сонли қарори ижроси бўйича. Унга кўра, АОКА ва Адлия вазирлиги туҳмат ва ҳақорат учун озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлган жазо турларини тайинлашни бекор қилиш юзасидан таклифлар тайёрлаб, киритиши лозим.

    Шу ўринда, мазкур қарор ОАВ ривожига катта туртки беради, деб ўйлайман. Аввал ҳам таъкидлаганимиздек, журналист ёки блогер матбуотда айтган сўзи учун қамалмаслиги керак. Майли, жарима тўласин, қилган хатоси учун маъмурий жавобгарликка тортилсин, лекин озодликдан маҳрум бўлмасин.

    Иши ҳамма ривожланган давлатлар каби очиқ судда адолатли кўрилсин.

    Ўрганиб чиқдик. Ишонасизми, йўқми, биздаги маълумотларга кўра, шу пайтгача бирор журналист бу модда билан озодликдан маҳрум қилинмаган экан.

    Хуллас, амалда ишламайдиган бу қонун жаҳон миқёсидаги индекс ва рейтингларимизнинг ўсишига халақит беряпти, холос. Шундай экан, Президент қарорида белгиланган вазифа тез кунларда бажарилади, деб умид қиламиз.

    Иккинчи ҳужжат, Президентнинг ПҚ-4366 қарорига кўра, давлат органлари ва ташкилотлари томонидан маълумот тақдим этмаганлик ёки нотўғри маълумот тақдим этганлик, шунингдек, ОАВ фаолиятига тўсқинлик қилганлик ва журналистларга босим ўтказганлик учун жавобгарликни белгилашга қаратилган. Бу масала юзасидан ҳам АОКА ва Адлия вазирлиги таклифларни ишлаб чиқиб, киритиши лозим.

    Ўз навбатида, бизнинг Фонд ҳам Президентимиз томонидан ушбу йўналишда белгилаб берилган топшириқлар ижросини таъминлаш, очиқлик, матбуот ва давлат идоралари ҳамкорлиги механизмларини янада такомиллаштиришда ҳар томонлама ёрдамга тайёр эканлигини, журналист ва блогерларни йиғиб, бу масалалар юзасидан уларнинг таклифларини ўрганишини таъкидлаб ўтмоқчиман.

    Бизнинг бош мақсадимиз ҳам ОАВ ходимлари учун хавфсиз фаолият майдонини яратишга эришишдир.

    Комил Алламжонов, Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди Васийлик кенгаши раиси 

    Эслатиб ўтамиз, август ойининг бошларида Комил Алламжонов ОАВ ва блогернинг «овозини ўчириш»га уриниш билан ҳеч қандай натижага эришиб бўлмаслигини айтганди. Шунингдек, Алламжонов «Улар» лойиҳасига берган интервьюсида ҳам Ўзбекистонда журналист ва блогерлар гапирган гапи учун қамалмаслиги кераклигини таъкидлаганди.

    Мавзуга доир:

    • Комил Алламжонов: Сўз эркинлиги бўлмаганидан кейин газеталар мажбурий обуна орқали тарқатилади
    • Комил Алламжонов: Мансабдор шахсларнинг журналистларга нисбатан ноқонуний хатти-ҳаракатлари ёки қарорларидан ҳимоя қилиш тизими кучайтирилади (видео)

    11.09.2020, 17:08   Изоҳ (0)   21638
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Қашқадарёда машина давлат рақами белгиси ўрнига «Юсуф» дея исмини ёзиб олган ҳайдовчи жаримага тортилди (видео)

    11.09.2020, 16:58

    Ўзбекистоннинг машҳур хонандаси вояга етмаган қизнинг номусига теггани юзасидан қўшимча текширув тайинланди

    11.09.2020, 16:12

    Наманганда 28 сотих ер майдонини 100 минг долларга сотишга уринган «фермер хўжалиги раҳбари» қўлга олинди

    11.09.2020, 16:07

    Ногиронлиги бор бўлган шахслар учун «тўсиқсиз муҳит»ни шакллантиришимиз лозим — Танзила Норбоева

    11.09.2020, 15:23

    Uzbekistan Airways Деҳлига чартер рейс амалга оширади

    11.09.2020, 15:11

    Самарқандда Афросиёб тезюрар поезди 3 та чорва молини босиб кетди

    11.09.2020, 14:46
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Австралияда 40 йилда илк бор рекорд миқдорда қор ёғди (видео)

    Дунё | 3 август, 22:15

    “Ракурс” — зўравонлик, руҳий босим ва педофилизм. Аёлларга нисбатан зўравонлик нега кўпаймоқда? (видео) 

    Ўзбекистон | 3 август, 22:03

    Оғир жинояти учун қидирувда бўлган 3 нафар шахс БААдан Ўзбекистонга экстрадиция қилинди  

    Ўзбекистон | 3 август, 21:45

    Европада хавфли вирус тарқалмоқда: ўлим ҳолатлари қайд этилди 

    Дунё | 3 август, 21:15

    Трампга қарши иш олиб борган прокурорга нисбатан тергов бошланди

    Дунё | 3 август, 20:24

    Саудия Арабистони клублари Винисиус трансферидан воз кечди

    Спорт | 3 август, 19:34

    Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Туркманистонга боради

    Ўзбекистон | 3 август, 19:29

    Россияда 14 ёшли озарбайжонлик терактда айбланди (видео)

    Дунё | 3 август, 19:15
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.