Самарқанд вилоятида Афросиёб тезюрар поезди қаровсиз қолдирилган 3 бош чорва ҳайвонларини босиб кетди, дея хабар бермоқда вилоят ИИБ ахборот хизмати.
Қайд этилишича, 6 сентябрь куни соат тахминан 10:17 атрофида Тошкент—Самарқанд—Бухоро йўналишида ҳаракатланган 762-сонли Афросиёб тезюрар йўловчи поезди Каттақўрғон—Зиёвуддин бекатлари оралиғида темир йўл ҳудудига кириб қолган 3 бош майда шохли чорва молини уриб юборган.
Суриштирув ишлари натижасида ушбу бир бош қўй, бир бош қўзи, бир бош улоқчани 1996 йилда туғилган, Каттақўрғон туманида яшовчи М.Қ. қаровсиз қолдирганлиги аниқланди.
Содир бўлган ушбу ҳолат бошқа поездлар қатновига халақит бермаган.
Фуқаро М.Қ.га нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 113-моддаси 2-қисмига асосан 111 500 сўм жарима қўлланилган.
Изоҳ (0)