• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +36°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистонда 14 сентябрдан вилоятларда ҳам давлат боғчалари очилиши бошланади

    Мактабгача таълим ташкилотларига тоза сув захираси, тозаловчи ва дезинфекция воситалари мавжудлигини таъминлаган ҳолдагина иш бошлашига рухсат берилади. МТТлар очилиши учун халқ депутатлари Кенгаши ва санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизматининг рухсати талаб қилинади. Бу ҳақда 2020 йил 10 сентябрь куни Мактабгача таълим вазирлигида вазир Агриппина Шин хабар қилди.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    «Мактабгача таълим вазирлиги 7 сентябрдан 14 сентябргача Тошкент ва Тошкент вилоятининг туманларида биттадан МТТнинг очилишини йўлга қўйди. МТТларининг фаолиятини фақатгина халқ депутатлари Кенгаши ҳамда санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизматининг рухсати билан муайян МТТга қатновчи боланинг ота-онаси розилиги билан амалга оширилади.

    14 сентябрдан бошлаб ушбу жараён бутун республика бўйлаб босқичма-босқич ўтказилади.

    Биринчи ўринда, катта ва 5-7 ёшли тарбияланувчилар тайёрлов гуруҳлари очилади. Ўрта гуруҳларнинг (4-5 ёшдаги болалар) очилиши октябрь ойига, кичик гуруҳларнинг (3 ёшдаги болалар) очилиши ноябрь ойига мўлжалланган. Очилиш муддатлари мамлакатдаги эпидемиологик вазиятга қараб ўзгариши мумкин. Бундан ташқари, Жаҳон банки кўмагида 14 мингта инфрақизил контактсиз термометрлар сотиб олинди. Мосламаларнинг вилоятларга етказиб берилиши ва тарқатилиши сентябрь ойининг иккинчи ярмида амалга оширилиши режалаштирилган», – деди Мактабгача таълим вазири Агриппина Шин.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Хусусан, МТМларнинг очилишида тарбияланувчилар ва ходимлар хавфсизлигини таъминлаш учун қуйидаги чора-тадбирлар кўрилади:

    • Кириш жойида тўпланишларни олдини олиш учун тарбияланувчилар тасдиқланган жадвал асосида кузатиб қўйилади ва олиб кетилади. Уларни тарбиячилар қабул қилиб олади, бола тарафидан бўлган вакиллар МТТ ҳудудига киритилмайди;
    • Очиқ ҳаводаги машғулотлар ва сайрлар пайтида болалар, тарбиячилар ва уларнинг ёрдамчиларининг бевосита муносабатига йўл қўйилмайди;
    • Биноларда кунига 3 маротаба тозаловчи воситалар ёрдамида сувли ва 1 маротаба дезинфекция воситалари орқали тозалаш ишлари, бундан ташқари, кўп муомалага киришувчи юзаларнинг 4 карра дезинфекцияси амалга оширилади.
    Туман ҳокимиятлари маҳаллий бюджет ҳисобидан:
    • Сув таъминоти тизимига уланмаган ва артезиан қудуқларига эга бўлмаган давлат МТТга узлуксиз сув захирасини етказиб берилишини таъминлайди;
    • Давлат МТТларни дезинфекциялаш ва тозалаш воситалари, қўллар учун зарурий антисептик воситалар билан таъминлайди.
    Мактабгача таълим вазири Агриппина Шин карантин вақтида нечта МТМлари ва ходимлари фаолиятини тўхтатганини айтиб ўтди. Унга кўра, COVID-19 тарқалишининг олдини олиш мақсадида 2020 йилнинг 16 март куни Мактабгача таълим вазирлиги 14 мингта МТТлар, хусусан, 6 мингта давлат, 6,7 мингта оилавий, 753та хусусий ва 692 та ДХШ асосидаги МТТлар фаолиятини тўхтатган эди. Ходимлар тўланадиган меҳнат таътилига юборилди ёки масофавий ишлаш тартибига ўтказилди. Шу билан бирга, 9 фоиз ходимлар ўз хоҳишига кўра ҳақ тўланмайдиган таътилга чиқишган.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    «Шунингдек, болаларни МТМларига қабул қилишдаги электрон навбат фаолияти ҳам 2020 йилнинг ноябрь ойигача ишламай туради. Ҳозирча барча ҳаракатлар  МТТга қатнашни бошлаган тарбияланувчилар учун хавфсиз шароитлар яратишга йўналтирилган. Бугунги кунда гуруҳ учун тавсия қилинган болаларнинг максимал сони 15 нафарни ташкил этмоқда. Мактабгача таълим муассасалари мутахассислари пандемия шароитида ишлашни ўрганишлари, вазирлик эса кўникма орттириб, улардан хулоса чиқаришлари кўзда тутилмоқда. Бундан ташқари, аввалроқ алоҳида айтганимдай, 3 ёшли болалар ҳали ижтимоий масофа ва гигиена аҳамиятини тушунишмайди, бу эса улар ва атрофидагилар саломатлигини хавф остига қўйиши мумкин», — дея изоҳ беради мактабгача таълим вазири Агриппина Шин.

    Мавзуга доир:

    • Агриппина Шин мактабгача таълим муассасаларида қайси ходимлар фаолиятини иш жойида амалга ошириши ҳақида маълумот берди
    • Бекободда боғча болаларини заҳарламоқчи бўлган аёллар иши юзасидан тергов бошланди
    • Қибрайдаги 25-сонли болалар боғчасида озиқ-овқат маҳсулотларини талон-торож қилиш ҳолати аниқланди

    10.09.2020, 20:09   Изоҳ (0)   19988
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ички ишлар вазирлиги тизимида янги лавозим тайинловлари амалга оширилди

    10.09.2020, 19:36

    Нурмат Отабеков коронавирусдан даволаниб чиққанидан кейин қандай асоратлар қолганини маълум қилди

    10.09.2020, 18:59

    Тошкент—Қарши—Тошкент йўналишида қатновчи «Насаф» тезюрар поезди қайта йўлга қўйилади

    10.09.2020, 18:34

    Тошкент шаҳри ва вилоятида 11 сентябрь куни ёмғир ёғиши мумкин

    10.09.2020, 18:10

    Ўзбекистонда 7 соатда 313 кишида коронавирус аниқланди

    10.09.2020, 17:57

    Душанбеда Шавкат Мирзиёев ва Эмомали Раҳмоннинг ўзбек-тожик муносабатларини мустаҳкамлашдаги ўрни муҳокама қилинади

    10.09.2020, 17:22
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда

     

    Тавсия этамиз

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Россия ва Беларусь “анъанавий қадриятларга асосланган” сунъий интеллект яратмоқчи

    Дунё | 13 июл, 12:48

    АҚШ давлат департаменти ислоҳот важи билан 1 350 дан ортиқ ходимини ишдан бўшатади — CNN 

    Дунё | 13 июл, 11:25

    “Мутлақо кечирилмас ва кескин қораловга лойиқ” — Қўнғиротбой Шарипов ОТМга киришдаги коррупция ҳақида

    Ўзбекистон | 13 июл, 10:54

    Россия мамлакатнинг учинчи энг йирик олтин ишлаб чиқарувчисини миллийлаштирди

    Дунё | 13 июл, 10:38

    Фарғонада фуқаро ўз танишини Gentraʼда қасддан уриб, ўлдириб қўйди

    Ўзбекистон | 13 июл, 10:14

    Ўзбекистоннинг олис ва чекка ҳудудларида хорижий тиллар бўйича ўқув маркази очадиган ёшларга фоизсиз қарз берилади

    Ўзбекистон | 13 июл, 09:32

    Саломатлик ҳақидаги замонавий тиббиёт аллақачон инкор қилган янглиш фикрлар

    Саломатлик | 13 июл, 08:39

    Путин Эронни яширинча уранни бойитишдан воз кечишга чақирди

    Дунё | 13 июл, 08:25

    Ўзбекистонда муомалага чиқарилган банк карталари сони кескин ўсди

    Иқтисодиёт | 13 июл, 08:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.