Краснодарда ноодатий нарсаларни яратишни яхши кўрувчи инсонлар яшайди. CARakoom нашри бу сафар ушбу шаҳарда «Formula-1» учун яратилган ноодатий болид сурати билан бўлишди.
Қўлбола машина бекорга бу қадар ноодатий кўринишга эга эмас. Гап шундаки, у «Запорожец» автомобилининг узатмалари ва агрегатлари асосида яратилган.
Автомобиль Ferrari пойга машинаси кўринишида, бироқ унинг корпусини оригинал болид билан боғлиқлиги йўқ. Ҳатто пропорциялар борасида ҳам: уни худди икки томондан сиқиб қўйишгандек. Шу билан бирга, унинг тумшуқ қисми олдинга чўзилган бўлиб, унда кичик юкхона, олд спойлер, орқа антиқанот ва ягона ҳайдовчи ўриндиғи орқасида ҳаво панжараси жойлашган.
Изоҳ (0)