• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12699.14
    • RUB162.16
    • EUR14847.83
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +26°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Чироқчи воқеаси» бўйича судда гувоҳликка чақирилган ИИБ ходими ота-бола қийноққа солинган куни «противогаз» сўраб олинганини тан олди

    «Чироқчи воқеаси» бўйича судда гувоҳлик берган ИИБ ходимларининг гапи икки хил чиқмоқда. Бири мол ўғрисига шерикликда гумонланиб қийноққа солинган Қурбон Остоноев учун «противогаз» олинган деса, иккинчиси буни рад этмоқда. Бу ҳақда суд ишида қатнашган «Дарё» мухбири хабар берди.

    Фото: «Дарё»

    Маълум бўлишича, Чироқчи туман ИИБ биносида уриб ўлдирилган 32 ёшли фуқаро Юсуф Абдураҳмоновнинг ўлимида айбланган ИИБ ходимлари иши Ўзбекистон Республикаси Олий суди судьяси К. Толлибоев раислигида Жиноят ишлари бўйича Қашқадарё вилоят судида кўриб чиқилмоқда.

    Марҳум Юсуф Абдураҳмоновга ўғрилик қилишда шерикликда гумонланиб қийноққа солинган Қурбон Остоноев 2020 йил 21—22 январь кунидаги воқеаларни эсга олар экан, ўша куни ИИБ ходимлари уни тилга олиб бўлмас сўзлар билан ҳақоратлаганини, Анвар Жонқобилов исмли ИИБ ходими буйруғига кўра Жасур Раҳмонов «противогаз» олиб келиб кийдирган ҳолда қийноққа солганини айтди.

    Судда гувоҳ сифатида иштирок этган Чироқчи туман ИИБ ходими Жасур Раҳмонов Қурбон Остоноевнинг гапини рад этиб, ҳеч қандай «противогаз» олиб келмаганини, Қурбон Остоноевнинг қийноққа солингани ёлғон эканини билдирди.

    Қурбон Остоноев.

    Қурбон Остоноев.
    Фото: «Дарё»

    Судда гувоҳликка чақирилган яна бир ИИБ ходими Фарид Ёдгоров эса ўша куни туман ИИБда навбатчи бўлганини, Жасур Раҳмонов исмли ходим ундан бир дона «противогаз» сўраб олганини ва тахминан бир соат ўтганидан сўнг қайтариб олиб келганини айтди. Гувоҳлар гапига ойдинлик киритишга уринган суд ҳайъати ИИБ ходимлари Фарид Ёдгоров ҳамда Жасур Раҳмоновларни юзлаштирди. Бироқ гувоҳлар гапини ўзгартирмади.

    Чапдан: Фарид Ёдгоров, Жасур Раҳмонов

    Чапдан: Фарид Ёдгоров, Жасур Раҳмонов
    Фото: «Дарё»

    Эслатиб ўтамиз, туман ИИБда қийноққа солинган 32 ёшли Юсуф Абдураҳмонов ўлими жамоатчиликка маълум бўлгач, «Дарё» мухбири билан суҳбатлашган Қурбон Остоноев «Нурбек исмли ходимдан сўнг ёнимга Анвар дегани келди. У ҳам ҳақорат қилди, урди. Жавобларим маъқул келмадими «противогаз» кийдириб, қийноққа сола бошлади. Худди ёш боладек чаккамга тарсаки туширарди. Ўша куни хона бурчагида қўлимни кўтартириб, турғизиб ҳам қўйишди. Ўзлари эса ухлади», деганди.

    Фото: «Дарё»

    Таъкидлаш лозим, «Чироқчи воқеаси»да дастлаб икки нафар ИИБ ходими қўлга олингани хабар берилганди. Кейинчалик эса, аёвсиз калтакланган ота-болага терговчилар томонидан 60 га яқин ИИБ ходимининг сурати кўрсатилган. Ота-бола кўрсатилган расмлардаги ИИБ ходимларининг 13 нафарини таниган. Шундан сўнг вилоят прокуратурасидан Илҳом исмли терговчи марҳумнинг акаси Шуҳрат Абдураҳмоновга укасининг ўлими бўйича 13 нафар ИИБ ходими терговга жалб қилинишини билдирган.

    Маълумот ўрнида шуни таъкидлаш керакки, мазкур воқеа сабаб Қашқадарё вилоят ИИБ бошлиғи ўринбосари Самад Турдиев виждони қийналгани боис ишдан кетганди.

    Суд 2020 йилнинг 10 сентябрь куни соат 9:30 га қадар танаффус эълон қилди.

    Мавзуга доир: 

    • Қашқадарёда мол ўғрилигида гумон қилинган эркак ИИБ ходимлари томонидан калтакланиши оқибатида вафот этгани айтилмоқда
    • Чироқчида бир неча ИИБ ходими қамоққа олинди. Улар одам ўлдиришда гумон қилинмоқда
    • «‘Участкавойъларингни қутқариб қолсаларинг, ургани йўқ десаларинг, рози қилади». Чироқчилик ИИБ ходимлари қотилликни яшириш учун гувоҳларнинг оғзини ёпишга уринган
    • «Чироқчи воқеаси» ортидан вилоят ИИБ бошлиғи ўринбосари ишдан кетди«Чироқчи воқеаси» бўйича қамоққа олинганлардан бири ИИБ бошлиғи эканлиги айтилмоқда

    09.09.2020, 23:20   Изоҳ (0)   56497
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда хизмат давомида коронавирусга чалиниб, тузалган терговчилар рағбатлантирилди

    09.09.2020, 22:33

    Тожикистонда юз берган зилзила Ўзбекистоннинг 5 та шаҳрида сезилди

    09.09.2020, 22:21

    Қўқонда ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилган факультет декани 3 минг доллар пора билан қўлга тушди

    09.09.2020, 21:57

    Оҳангаронда тўхтатилган ҳайдовчига «масхарабозлик қилган» ЙПХ ходимига нисбатан хизмат текшируви тайинланди

    09.09.2020, 21:34

    Навоийда гиёҳванд моддани Қуръон китоби ичига солиб сотмоқчи бўлган мулла қўлга тушди

    09.09.2020, 21:22

    Ўзбекистонда 700 дан ортиқ профилактика инспектори коронавирус юқтириб олган

    09.09.2020, 21:12
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07

    Оиласини қашшоқлик ва очликдан қутқарган жангчи йигит: Арда Гюлернинг курашга тўла ҳаёт мактуби

    13 июл, 22:15

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Tesla компанияси автопилот тизими билан боғлиқ ўлим бўйича судланади

    Дунё | 15 июл, 03:39

    Хитой океанларни ўрганиш учун ўзининг биринчи “ақлли” кемасини яратди

    Дунё | 14 июл, 23:55

    “Путин кўпчиликни алдаган, лекин мени алдолмайди” — Трамп 

    Дунё | 14 июл, 23:40

    “Дарё” видеорепортажи: Наманганда 50 кун давом этган гуллар фестивали якунига етди

    Ўзбекистон | 14 июл, 23:27

    Ер эвазига 600 минг доллар: Ўзбекистонда ҳоким ўринбосари ва қатор мансабдорлар пора билан ушланди

    Ўзбекистон | 14 июл, 22:40

    Обама Трампнинг тариф урушларини танқид қилди

    Дунё | 14 июл, 22:30

    “Украинани қуроллантириш учун АҚШ Хитойдан қарз олишга мажбур” — америкалик сенатор

    Дунё | 14 июл, 22:10

    Евроиттифоқ Исроилни жазолашнинг 10 та усулини таклиф этди

    Дунё | 14 июл, 21:50

    Ҳаёт моҳиятини очиб берувчи 10 фалсафий мультфильм

    Кино | 14 июл, 21:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.