Рулет ичида пишлоқ ва кўкатдан иборат «начинка»ли таом юнонларнинг анъанавий егулиги саналади.
Керакли маҳсулотлар:
- Сариёғ – 80 гр;
- Фета пишлоғи– 250 гр;
- Петрушка – ½ қисм;
- Кинза – ½ қисм;
- Тухум – 1 дона;
- Лаваш хамири – 10 та варақ;
- Зайтун ёғи – 2 ош қошиқ.
- Сариёғ эритилиб, фета пишлоғи, тўғралган кўкатлар ва тухум билан аралаштирилади.
- Хамир «варақ»лари устма-уст қўйилиб, тенг ярмидан кесиб, 20 та тўртбурчак ҳосил қилинади.
- Ортиб қолган сариёғ хамир юзасига суртилади ва кўкатли «начинка»дан жойлаштирилиб, рулет шаклида ўралади. Барча рулет шу тарзда такрорланади.
- Товада зайтун ёғи қизиганидан сўнг рулетчалар 2-3 дақиқа давомида қизариб қарсилдоқ бўлгунча қовурилади.
- Рулетлар тайёр бўлганидан сўнг ёғини шимдириб олиши учун қоғоз сочиққа қўйилади.
- Егулик соус билан биргаликда дастурхонга тортилади.