«Вареники»ларни тайёрлаш учун кўп маҳсулот ҳам, вақт ҳам кетмайди.
Қуйидаги маҳсулотлар керак бўлади:
- Тухум — 1 дона
- Творог — 200 гр
- Ун — 200 гр
- Шакар, туз
Идишга творог солинг, шакар, тухум ва ун қўшиб санчқи билан аралаштиринг.
Стол устига ёпишиб қолмаслиги учун ун сепинг ва творогли хамирни иккига бўлиб, ҳар иккисини ингичка шаклига келтириб олинг.
Хамирни бир хил қалинликда кесиб чиқинг.
Қозонда сув қайнатиб олинг ва хамир бўлакларини бирма-бир солиб пишириб олинг. Пишган хамирлар устидан мураббо солинг.
Йогурт, асал ва мева қўшиб иссиқ ёки совуқ ҳолида ҳам истеъмол қилиш мумкин.
Ёқимли иштаҳа!