Соус товуқ филесини янада юмшоқ қилади ҳамда жуда тез тайёрланади.
Керакли маҳсулотлар:
- Товуқ филеси – 4 бўлак;
- Паста учун томат соуси – 700 гр;
- Консерваланган помидор – 400 гр;
- Ун – 50 гр;
- Нон талқони – 75 гр,
- Қаттиқ пишлоқ – 50 гр;
- Тухум – 2 дона;
- Зайтун ёғи – 3 ош қошиқ;
- Моззарелла пишлоғи – 150 гр;
- Райҳон – 2 та япроқ.
- Томат соуси ва консерваланган помидор идишда аралаштирилади ва паст оловга қўйилади.
- Товуқ филеси устига қандолат қоғози қўйилади ва қалинлиги 1 сантиметр бўлгунча урилади.
- Ун ва туз алоҳида идишда аралаштириб олинади.
- Яна бир идишда нон талқони ва қирғичдан ўтказилган пишлоқ, тухум ҳам бошқа бир идишда санчқи ёрдамида аралаштирилади.
- Ёғ қизиб туриши учун товага қуйилади. Товуқ филеси аввал унга, сўнг тухумга ва кейин пишлоқли аралашмага ботирилади.
- Филенинг ҳар икки томони қизаргунча пиширилади.
- Махсус идишга томат соуси аралашмаси қуйилади, устидан товуқ филеси ва пишлоқ бўлаклари солинади.
- 180 даражада 5-8 дақиқа давомида печда пиширилади.
Изоҳ (0)