Қашқадарё вилоятининг Миришкор тумани ҳокими Ғайрат Бегалиев 8 сентябрь куни вафот этди. Бу ҳақда «Kun.uz» хабар қилди.
Ҳокимнинг вафоти Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланган, вазирликнинг аниқлик киритишича, марҳумда икки томонлама пневмония, ўткир юрак ва нафас етишмовчилиги, юрак ишемик касаллиги қайд этилган.
ЎзАнинг хабар беришича, туман ҳокимида коронавирус аниқланган ва даволанишда бўлган.
Ғайрат Бегалиев 2020 йил 4 мартдан бери Миришкор тумани ҳокими лавозимида ишлаётган эди. У Миришкор тумани ҳокимлигига келгунга қадар кўп йиллар давомида Қарши тумани ҳокими бўлган.
Бу «Дарё» ҳисоби бўйича коронавируснинг 371-қурбони ҳисобланади.
Шунингдек, Миришкор тумани ҳокимлиги матбуот хизмати хабарига кўра, 6 сентябрь куни Миришкор тумани ҳокими ўринбосари Мансур Раҳмонов вафот этган.
Изоҳ (0)