• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12857.35
    • RUB163.45
    • EUR14672.81
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +36°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Илм-фан

    Ноёб жониворнинг қисмати. Одамзот йўқ қилган Тасмания халтали бўрилари ҳақида

    Австралия ва унга ёндош оролларда ғаройиб халтали жониворлар яшашини кўпчилик яхши билади. Улар орасида энг таниқлиси, албатта, кенгуру бўлса керак. Бундан ташқари, коала, ўрдакбурун, халтали сичқон, Тасмания тасқараси ва яна кўплаб ғаройиб жониворлар бу қитъанинг табиий бойлиги саналади. Бу турдаги ҳайвонлар қитъанинг жуда узоқ ўтмишда алоҳида бўлиб, ажралиб қолгани ва бошқалардан изоляцияланган ҳолда эволюциялангани билан изоҳланади. Ана шундай ҳайвонлар орасида халтали бўрилар бугунга келиб йўқолиб кетган ноёб турга киради. «Дарё» халтали бўрилар ҳақидаги қизиқарли фактлар ҳақида маълумот беради. 

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Ҳозирги кунда ҳам халталиларнинг кўп турлари сақланиб қолганига қарамай, яқин ўтмишда уларнинг айрим турлари бутунлай йўқ бўлиб кетгани ҳам аччиқ ҳақиқатдир. Шундай йўқолиб кетган халтали жониворлардан бири – халтали бўрининг энг охиргиси бундан 86 йил муқаддам, яъни 1936 йилнинг 6-сентябрида, Тасмания пойтахти Хобарт шаҳридаги ҳайвонот боғида жон таслим қилган эди. Ўшандан буён ушбу жонивор йўқолиб кетган турлар рўйхатига киритилган ва энг ёмони, унинг йўқ бўлиб кетишига инсон омили таъсир қилган.

    Халтали бўрилар ҳақидаги илк илмий маълумот 1808 йилда Лондонда Линней жамиятида ҳаваскор табиатшунос Харрисон томонидан тақдим этилган эди. Австралиядаги қоятошларга ўйиб ишланган суратларга қараганда, қитъанинг маҳаллий аҳолиси бу бўрилар билан минг йиллардан бери яхши таниш бўлган. Бироқ ўрта асрларга келиб, европаликлар қитъага ва Тасмания оролига ташриф буюрмасидан аввалроқ халтали бўрилар Австралиянинг ўзидан табиий равишда сиқиб чиқарилган ва улар фақат Тасмания оролидагина сақланиб қолган бўлган.

    Халтали бўрини қитъадан сиқиб чиқарилишига сабаб, бу ерларга жанубий-шарқий Осиёдан келиб ўрнашган ёввойи итлар – динго сабаб бўлган деган илмий қараш мавжуд. Ҳақиқатан ҳам тулкидан йирикроқ, лекин немис овчаркаси ёки алабай сингари йирик гавдали итлардан кичикроқ жуссага эга бўлган халтали бўри, жисмоний жиҳатдан дингога бас кела олмаган ва ўз ареалини уларга бой берган. Динго Тасмания оролига етиб бормаган. Шу сабабли, бу оролда халтали бўри ўзини жуда яхши ҳис қилган ва XIX аср ўрталаригача табиий кўпайишда давом этган.

    Бироқ Тасманияда фермерлар кўпайиб, хонаки ҳайвонлар боқилиши бошланиши билан халтали бўрига энди одамлар тажовуз қила бошлаган. Халтали бўри ўз характерига мос равишда, албатта, фермерларнинг яйловдаги қўй-қўзиларига ҳужум қилар эди ва шу сабабли, фермерлар ёппасига бу бўрини қиришни бошлаган. XIX асрнинг 30 йилларида ҳатто ҳар бир ўлдирилган халтали бўри учун мукофотлар ҳам берилар эди.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Халтали бўри, шунингдек, қушларни ва бошқа майда жониворларни тутиш учун қўйилган қопқонга тушган ўлжага ҳам ҳамла қилар эди ва ўлжани қопқон эгасидан аввал бурдалаб кетарди. Унинг ов қилиш услуби ҳам ўзига хос бўлган. Халтали бўри ўлжасини жуда узоқ, шошилмасдан, лекин узлуксиз таъқиб қилиб борган. Охири ўлжа ёки ҳолдан тойган ёки қочгани жой тополмай қолиб таслим бўлган.

    Халтали бўри асосан тунда ов қилган ва асосан майда жониворлар (кемирувчилар), қушлар ва калтакесаклар билан озиқланган. Қизиғи шундаки, халтали бўри ўзи охиригача емай чала ташлаб кетган ўлжасига бошқа ҳеч қачон қайтмаган ва ўлаксани емаган. Унинг овози бўғиқ, йўталга ўхшаш бўлган. Тарихан ҳеч қачон халтали бўрининг одамга ҳужум қилгани қайд қилинмаган. Бу турдаги бўри атига 35 кунлик ҳомиладорликдан кейин икки ёки тўрт нафар кучукдан иборат авлодни дунёга келтириб, кейинги 2-4 ой мобайнида кучукларини ўз халтасида олиб юриб катта қилган.

    Улар ҳеч қачон одамга ҳамла қилмаган бўлса-да, тасманиялик фермерлар орасида халтали бўрининг фавқулодда ваҳший йиртқич экани ҳақида ваҳимали афсоналар кенг тарқалган эди. Фермерлар халтали бўрини милтиқдан отиб ёки қопқонга тушириб йўқ қила бошлаган ва натижада, 1863 йилга келиб, халтали бўрилар сони ҳалокатли даражада камайиб кетган. Шунга қарамай, ХХ аср бошларида ҳам ҳали халтали бўрилар Тасманиянинг баланд тоғли ҳудудларида табиий ҳолда яшар эди.

    ХХ аср бошларида халтали бўрини жаҳоннинг турли мамлакатларидаги ҳайвонот боғларига ҳам тарқатиш бошланган. Бироқ 20 йилларда Тасманияга ташқаридан олиб келинган итлар орқали кириб келган ва маҳаллий итсимонларда ҳам тарқалган ўлат касаллиги халтали бўриларни ҳам четлаб ўтмади. Натижада, уларнинг популяцияси қайта тикланмас даражада қирилиб кетди. Тасмания ҳукумати 1928 йилда табиатни асраш борасида махсус қарор чиқарган.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Лекин тушунарсиз сабабга кўра, бу қарорда ҳам халтали бўрини муҳофаза қилиш чоралари кўзда тутилмаган эди. Ёввойи табиат қўйнида охирги халтали бўрини 1930 йилда кўришган, аниқроғи, уни отиб ўлдиришган ва бошқа ҳеч қачон халтали бўрини одамлар ҳали учратмади. Тутқунликда сақланган сўнгги халтали бўри эса, юқорида айтганимиздек, 1936 йилнинг 6 сентябрида Хобартдаги зоопаркда қариликдан ўлган.

    Тасмания ҳукумати халтали бўриларни асраш бўйича амалий ҳаракатларга кеч қолди. Халтали бўрини овлашга тақиқ фақат 1938 йилда жорий этилди ва кўрганингиздек, бу пайтга келиб, халтали бўрининг ўзи аллақачон йўқ бўлиб кетиб бўлганди. 1966 йилда оролнинг жануби-ғарбида халтали бўриларни ҳимоялаш учун махсус резервация ҳам ташкил қилинган.

    Лекин бу ҳаракатлар аллақачон кеч бўлгандан кейин қилингани боис, ҳанузгача, халтали бўрини биров қайтиб кўрмаган. Олимлар ва табиатшунос мутахассислар халтали бўрилар Тасманиянинг одам қадами етмаган энг баланд тоғли ҳудудларидаги қалин ўрмонларда яшаб қолганига умид билан ҳар йили қидирув ишларини ташкил қилади. 2005 йилда эса Австралиядаги журналлардан бири халтали бўрини тиригини кўрган ва топган одамга тахминан минг АҚШ доллари миқдорида мукофот ҳам эълон қилган.

    Қувонарлиси шундаки, сўнгги йилларда халтали бўрига тегишли деб ҳисобланаётган излар ва ҳатто бўрининг ўзини узоқдан кўрганлигини айтаётган гувоҳлар пайдо бўлмоқда. Шунга кўра, балки яқин йилларда бу ноёб жониворнинг қайта топилиши содир бўлса, албатта, катта воқеа бўлган бўлар эди. Қуйидаги видеоларда Ер юзидаги охирги халтали бўри тасвирланган кинохроника кадрларини кўришингиз мумкин.

    Музаффар Қосимов тайёрлади.

    06.09.2020, 10:50   Изоҳ (0)   49264
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Асалари заҳри кўкрак саратонини даволашга қодир эканлиги аниқланди

    05.09.2020, 15:35

    Олимлар оёқ учида юриш озишга ёрдам беришини аниқлади

    02.09.2020, 09:28

    Индонезия олимлари коронавируснинг мутацияга учраган штаммини аниқлади

    01.09.2020, 09:37

    Олимлар кундузги уйқу ўлим хавфини оширишини аниқлади

    27.08.2020, 19:17

    Америкалик олимлар семизлик ва COVID-19 оқибатида юзага келадиган ўлим ўртасидаги боғлиқликни аниқлади

    27.08.2020, 14:24

    Олимлар дарахтлар кўп ҳудудда улғайган болаларнинг ақлий салоҳияти даражаси юқори бўлишини аниқлади

    26.08.2020, 19:43
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    AVO'дан янги омонат: йиллик 25% гача — 6 ойда орзуингизни амалга оширинг


    Сув — бебаҳо неъмат: Агробанкдан фермерлар учун янги методик тўплам


    Centrum Air ёзги йўналиш очади: Тошкентдан Иссиқкўлга тўғридан-тўғри рейслар


    Xon Saroy томонидан анъанавий “Менинг орзуйимдаги уй” расмлар танлови бошланди 


    Mastercard Digital Uzbekistan 5- халқаро PLAS-Форумида қатнашди


    Янгийўлда “Томорқа мактаби” очилди


    ЛУКОИЛ: ёш истеъдодлар овози катта саҳнада янгради


    Чирчиқдаги янги боғ - замонавий кўнгилочар ва дам олиш маскани очилди


     Coca-Cola жамғармаси ва Глобал атроф-муҳит ва технологиялар жамғармаси (ГЕТФ) “Айланма иқтисодиёт келажаги учун ҳамкорлик битими (PACТ)” ни эълон қилганлиги ҳақида маълум қилди


    Замонавий Haval Jolion энди 0% муддатли тўлов шартида 


    Молиявий фирибгарликлар: фирибгарлар кексаларни қандай алдамоқда 


    Навоий инновациялар университети — келажагингизни кафолатлайдиган замонавий таълим маскани! 


    InfinBLACK - ортиқча тўловлар талаб қилмайдиган кредит карта


    Hyundai Uzbekistan - фоизсиз бўлиб тўлаш имконияти қайтди!


    Ўзбекистон Миллий банки Хитой юани айирбошлаш хизматини Тошкент шаҳри ва пойтахт аэропортида йўлга қўйди

     

    Тавсия этамиз

    Audio Icon

    Қуриб қолган кўчатлар, миллионлар шамолга учдими?

    4 июн, 15:03

    Фелдмаршалга алмаштирилмаган Сталиннинг зурриёти — “доҳий” нега ўғлини урушга юборган эди?

    3 июн, 21:10

    Кўзи ўткир, қулоғи сезгир темир қушчалар. Разведкачи дронларнинг “катта акалари”

    3 июн, 20:40

    Гитлердан сўнг энг машҳур нацист – дорга осилган Риббентропнинг аянчли тақдири

    31 май, 19:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Мия импланти ва сунъий интеллект ёрдамида фалаж бемор мулоқот қилди

    Дунё | 4 июн, 16:35

    AVO'дан янги омонат: йиллик 25% гача — 6 ойда орзуингизни амалга оширинг

    Реклама | 4 июн, 16:30

    Исландия собиқ президенти миллий боғда гид бўлиб ишламоқда

    Дунё | 4 июн, 16:20

    Роналду келажаги борасида қарор қабул қилди — манба

    Спорт | 4 июн, 16:12

    Ўзбекистонда доллар курси пастлади

    Ўзбекистон | 4 июн, 16:11

    Сарфлаган вақтингизга ачинмайсиз: ҳақиқатан кўришга арзийдиган 7 турк сериали 

    Лайфстайл | 4 июн, 16:10

    Замонавий Haval Jolion энди 0% муддатли тўлов шартида

    Реклама | 4 июн, 15:00

    Чехияда аёл ўлганидан сўнг тобутда қайта тирилди

    Дунё | 4 июн, 16:00

    Дунёнинг энг бадавлат ютубери МrBeast тўйига онасидан қарз олиб турганини айтди

    Лайфстайл | 4 июн, 15:50
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.