«Реал» ярим ҳимоячиси Дани Себальос «Арсенал» жамоасидаги фаолиятини давом эттиради. Бу ҳақда «канонирлар» матбуот хизмати маълум қилди.
Испаниялик футболчи 2021 йилнинг ёзига қадар ижарага берилди. Хабарларга кўра, Лондон клуби бу сафар 24 ёшли футболчининг маошини тўлиқ қоплаб беради.
Эслатиб ўтамиз, Себальос 2019/20 йилги мавсумни «Арсенал»да ижара асосида ўтказди. Футболчи Премьер Лигада 24 ўйинда қатнашиб, иккита голли узатма муаллифига айланди.
«Реал» Себальосни 2017 йилда «Бетис»дан сотиб олганди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)