«Барселона» ҳужумчиси Лионель Месси келажаги борасида бир қарорга келди.
Аргентиналик футболчи каталон клубида қолишини маълум қилди.
Норози бўлдим, кетишни истадим. Бу ишни қилишимга йўл қўйишмади, шу сабаб судлашмаслик учун клубда қоламан.Август ойи охирида Месси «Барселона»дан кетишини маълум қилди ва «Манчестер Сити»га ўтишга яқин эди. Бироқ каталон клуби ҳужумчини текинга қўйиб юборишни истамади ва уни харид қилмоқчи бўлганлардан 700 миллион евро миқдоридаги товон пулини сўради.Ҳар доим клубни биринчи ўринга қўйиб келганман. «Барселона»дан кетишга жуда кўп имконият бўлган.
Пуллар? Исталган йилда кетишим ва «Барселона»дагидан кўпроқ пул ишлаб топишим мумкин эди. Мен ҳар доим бу ер уйим эканини айтганман, шуни ҳис қилганман ва ҳис этяпман. Бошқа жойда бу ердагидан яхшироқ маскан топиш қийин.
Лионель Месси, «Барселона» ҳужумчиси
3 сентябрь куни «Барселона» президенти Хосеп Бартомеу ва Мессининг отаси ўртасида суҳбат бўлиб ўтган. Унда функционер Месси трансфери борасида ҳеч қайси клуб билан музокара олиб борилмаслигини айтган.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)