«Реал» ҳужумкор ярим ҳимоячиси Браҳим Диас фаолиятини «Милан»да давом эттиради. Бу ҳақда миланликлар матбуот хизмати маълум қилди.
Италиялян клуби 21 ёшли футболчини 2021 йилнинг 30 июнига қадар ижарага олди. Браҳим янги жамоасида 21-рақам остида ҳаракат қилади.
Таъкидлаш жоиз, ижара шартномасида сотиб олиш ҳуқуқи ҳақидаги банд бўлмайди.
Браҳим 2019 йилнинг январида «Манчестер Сити»дан мадридликлар сафига қўшилганди. Футболчи 2019/20 йилги мавсумда «Реал» сафида ўнта ўйин ўтказиб, битта голга муаллиф бўлди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)