«Байер» ярим ҳимоячиси Кай Ҳаверц «Челси»га ўтди. Бу ҳақда лондонликлар матбуот хизмати маълум қилди.
«Челси» 21 ёшли футболчи билан 5 йиллик шартнома имзолаган.
Аввалроқ «Челси» Ҳаверц трансфери учун бонуслардан ташқари 80 миллион евро сарфлаши хабар қилинганди. Бу Лондон клуби учун рекорд миқдор ҳисобланади.
«Челси» аввалроқ «Лейпциг» ҳужумчиси Тимо Вернер трансферини эълон қилганди.
Ҳаверц 2016 йилдан буён «Байер»да ўйнаб келарди. Кай Бундеслига 2019/20 йилги мавсумида 30 та ўйин ўтказиб, 12 гол ва олтита голли узатма муаллифига айланди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)