Португалия терма жамоаси бош мураббийи Фернанду Сантуш жамоа ҳужумчиси Криштиану Роналдунинг ҳолати ҳақида гапирди.
Унинг яхши формада эканига менда айрим шубҳалар бор. Криштиану душанба ва сешанба кунлари ажойиб даражада шуғулланди, бироқ чоршанба куни оёқ кафтида оғриқ сезди. Ўшанда уни машғулотлар залига олиб ўтиш қарорига келдик.Португалия терма жамоаси 5 сентябрь куни Хорватияга қарши баҳс олиб борса, 8 сентябрда Швецияга қарши ўйнайди.Тушдан сўнг унинг бармоғида қизариш ва қизиш юзага келди, ари чаққан экан. Бу жароҳат эмас, инфекция.
Шундан кейин Роналду антибиотик қабул қилди, ҳозирда унинг ҳолати яхши. Ўйин олдидан унинг 100% тайёр бўлишига менда жуда катта шубҳа бор.
Фернанду Сантуш, Португалия терма жамоаси бош мураббийи
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)