«Барселона» ҳужумчиси Лионель Месси клуб президенти Хосеп Мария Бартомеуни танқид остига олди.
Мен клубга, шу жумладан президентга ҳам жамоани тарк этишни исташимни айтдим. Буни йил давомида таъкидлаб келдим. Четга чиқиш вақти келди деб ҳисобладим. «Барселона»даги вақтим тугагани, клубга янги ёш футболчилар кераклиги ҳақида ўйладим. Жуда афсусда эдим, сабаби ҳар доим шу ерда фаолиятимни тугатишни исташимни айтганман.Эслатиб ўтамиз, Месси август ойи охирида «Барселона»дан кетишга қарор қилгани ҳақида клубни огоҳлантирди ва «Барселона»дан иккиёқлама шартномани бекор қилишни сўради. Бироқ каталон клуби шартномадаги бу банд 10 июндан кейин ўз кучини йўқотганини маълум қилди ва футболчининг кетиши борасида музокаралар ўтказмаслигини айтди.Бу жуда қийин йил бўлди, машғулотларда, ўйинларда ва кийиниш хонасида кўп сабр қилдим. Мен учун ҳаммаси жуда қийин бўлиб қолди ва янги мақсадлар ҳақида ўйлаш вақти келди. Бу Чемпионлар Лигасида «Бавария»дан учралган мағлубиятдан сабаб юзага келмади, йўқ... Бу қарор ҳақида жуда кўп ўйлагандим.
Бу ҳақида президентга бир неча бор айтдим. У аниқ жавоб бермас ва ҳар доим мавсум охирида кетиш ёки қолиш ҳақида қарор қабул қилишим мумкинлиги айтарди. Аммо охир-оқибат у ўз сўзининг устидан чиқмади.
Лионель Месси, «Барселона» футболчиси
Аввалроқ аргентиналик футболчи «Барселона»да қолишини маълум қилди. Унинг жамоа билан шартномаси 2021 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)