DS ва Лувр ҳамкорлиги 2015 йилда, Citroën шевронини DS белгиси алмаштириб, DS 3 хетчбекини тақдим этганидан сўнг бошланган. Анъанани машҳур музей ва унинг экспонатларига бағишланган DS 7 Crossback Louvre давом эттирди, деб хабар беради Motor.
DS 7 Crossback Louvre кроссовери Grand Chic/DS Inspiration Opera Art Basalt Black версиясига асосланган бўлиб, ундан капот ва эшиклардаги лавҳаси, қора декор қисми, ён ойналар ва салондаги Лувр пирамидаси тасвири, шунингдек, 20 дюймли ғилдираклари билан ажралиб туради.
Бироқ унинг асосий ўзига хослиги — музей ва DS Automobiles ходимлари томонидан танланган 182 та санъат асарлари: улар 12 дюймли мултимедиа дисплейига юкланган бўлиб, бешта тилда изоҳланади. Рўйхатдан Мона Лиза, Ника Самофракийская ҳайкали, Паола Веронезенинг картиналари ўрин олган.
DS 7 Crossback Louvre’ни 1,6 Puretech бензин моторлисини (180 ёки 225 от кучи), 180 от кучили 2.0 BlueHDi дизелни буюртма қилиш мумкин бўлади. Моделнинг стандарт жамланмасидан ярим автомат DS Connected Pilot бошқарув тизими, тўлиқ ёруғлик диодли фаралар ва иситиш ҳамда массаж функциясига эга ўриндиқлар ўрин олган.
«Музей» йўлтанламас 2020 йилдан сотувга чиқади. Уни Европа, Африка, Жанубий Америка ва Осиё мамлакатларининг 18 давлати аҳолиси харид қилиши мумкин.
Изоҳ (0)