Италияда эски намунадаги маҳаллий рақамлар тақилган «ГАЗ-69» сотувга қўйилди. Сотувчи собиқ Совет даврига тегишли автомобилни 6 минг долларга сотишга тайёр. Россияда эса ушбу пулга янги Lada Granta харид қилиш мумкин, деб хабар беради Motor.
Мазкур машина Ульяновск автомобиль заводида ишлаб чиқарилган бўлиб, Европага 1973 йилда мутлақо янги ҳолатда олиб келинган. Сотувга қўйилган нусханинг сўзига хослиги — тўлиқ металл кузовида учта эшик мавжудлигида — бу каби модель серияли ишлаб чиқарилмаган. Тахминларга кўра, бу маҳаллий дистрибюторларнинг иши.
Бундан ташқари, ушбу «ГАЗ-69»нинг 2,1 литрли бензин двигатели олиб ташланиб, ўрнига Perkins фирмасининг 1,8 литрли дизель атмосфера мотори ўрнатилган. Машина ҳозирга қадар 336 минг километр йўл босган.
Аввалроқ салони оқ тимсоҳ териси билан қопланган «Волга» сотувга қўйилгани тўғрисида хабар берилганди.
Изоҳ (0)