• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12668.14
    • RUB161.15
    • EUR14640.57
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +33°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт

    Икки от жиловини тутганлар. Параллел 2 та лавозимда ишлаш Ўзбекистон терма жамоаси мураббийлари учун фойдали бўлганми?

    Ўзбекистон терма жамоасида шу вақтга қадар кўплаб мураббийлар фаолият юритган. Бироқ уларнинг аксарияти мамлакатнинг бош жамоасига устозлик қилиш баробарида параллел равишда бошқа жамоа ёки клубларда фаолият юритган.

    Коллаж: «Дарё»

    Коллаж: «Дарё»

    Жаҳон тажрибасига қарайдиган бўлсак, ўз вақтида Валерий Лобановский СССР термаси ва Киевнинг «Динамо»сини бир вақтда бошқарган. Ўтган асрнинг 80 йилларида эса Франциско Матурана Колумбия терма жамоаси ва «Насионал» клубини бошқарган. Бу тайинловлар асосан терма жамоани бир клуб базаси асосида қуришга қаратилганди.

    Юқоридаги ҳолатга қарама-қарши мисол тариқасида Гус Ҳиддинкнинг «Челси» клуби ва Россия терма жамоасида параллел иш олиб борганини айтиш мумкин. Ундан аввал нидерландиялик мутахассис ПСВ да ишлаб туриб, дунёнинг иккинчи ярмидаги Австралия терма жамоасини бошқарганди.

    «Дарё» қуйида бир вақтнинг ўзида «иккита отнинг жиловини тутган» Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийлари ва улар қайд этган натижаларни тақдим этади:

    Рустам Мирсодиқов (1997 йил) — МХСК билан Ўзбекистон чемпионатида ғолиб чиққан Мирсодиқов ўша йили терма жамоа бош мураббийига айланади ва клубдаги фаолиятини ҳам давом эттиради. Мутахассис ЖЧ—1998 саралаш босқичидаги муваффақиятсиз натижа учун истеъфога чиқарилади.

    Мирсодиқовнинг Ўзбекистон терма жамоасидаги статистикаси: 12 ўйин, 5 ғалаба, 3 дуранг, 4 мағлубият.

    Убиражара Вейга да Сильва (1997–1998 йиллар) — бразилиялик мутахассис 1997 йилда «Пахтакор»га ёрдамчи мураббий сифатида тайинланади. Ўша йилнинг октябрь ойида Ўзбекистон терма жамоасига бош мураббий бўлади. Жамоа унинг қўл остида ЖЧ—1998 саралаш босқичидаги сўнгги иккита ўйинда қатнашади (Қозоғистон 4:0 ва БАА 0:0). 1998 йилнинг январида Вейга «Пахтакор» бош мураббийига айланади ва шу билан бирга терма жамоадаги ишини ҳам давом эттиради. Унинг жамоаси Таиландаги Осиё ўйинларига амалдаги чемпион мақомида боради чорак финалда мағлубиятга учрайди. Шундан кейин бразилиялик мутахассис истеъфога чиқарилади.

    Вейганинг статистикаси: 12 ўйин, 8 ғалаба, 2 дуранг, 2 мағлубият.

    Маҳмуд Раҳимов (1999 йил) — 1999 йил Самарқанднинг «Динамо»сига бош мураббий бўлган Раҳимов ўша йили Ўзбекистон терма жамоасини ҳам қабул қилиб олади. Унинг қўл остидаги терма жамоа Осиё Кубоги—2000 саралаш босқичида муваффақиятли иштирок этади ва номдор БААни ортда қолдириб, гуруҳда биринчи ўринни қўлга киритади. Бироқ Раҳимов 1999 йил декабрь ойида Самарқанд яқинида автоҳалокатга учраб оламдан кўз юмади.

    Маҳмуд Раҳимов статистикаси: 6 ўйин, 6 ғалаба.

    Юрий Саркисян (2000 йил) — Раҳимовнинг фожиали ўлимидан кейин терма жамоа бошқарувига «Нефтчи»нинг афсонавий мураббийи тайинланади (унга қадар орада Виктор Борисов ва Павел Садирин бир мартадан терма жамоа ўйинларида устозлик қилади). Бироқ Саркисян қўл остидаги терма жамоа Осиё Кубоги—2000 да ўта муваффақиятсиз қатнашади. Бунинг исботи сифатида терма жамоа тарихидаги энг йирик мағлубиятни ёдга олиш кифоя — Япониядан 1:8.

    Саркисяннинг терма жамоадаги статистикаси: 5 ўйин, 1 ғалаба, 1 дуранг, 3 мағлубият.

    Валерий Непомняшчий (2006 йил) — Боб Ҳафтоннинг кутилмаган истеъфосидан кейин россиялик мутахассис Ўзбекистон терма жамоаси бошқарувига тайинланади. Непомняший ўша вақтда Ўзбекистон футбол федерацияси билан «2+2» кўринишидаги шартнома имзолайди. Шу билан бирга мутахассис «Пахтакор» билан ҳам худди шу кўринишда битим тузади.

    Непомняший Ўзбекистон терма жамоаси билан Осиё Кубоги—2007 саралаш босқичида иштирок этади ва гуруҳда иккинчи ўринни олиб, мусобақага йўл олади. Мутахассис «шерлар» билан Чемпионлар Лигасида гуруҳда қолиб кетади ва август ойида у ерни тарк этади. Шунингдек, у соғлиғидаги муаммолар сабаб ЎФФдан ҳам истеъфо сўрайди, бироқ Непомняший саралаш босқичини охиригача якунлаб, ноябрь ойида ишдан кетади.

    Непомняшийнинг статистикаси: 6 ўйин, 3 ғалаба, 2 дуранг, 1 мағлубият.

    Вадим Абрамов (2010—2012 йиллар) — 2010 йилда терма жамоа бошқарувига кутилмаганда ҳали ҳеч қанақа жиддий ютуқларга эришмаган Абрамов тайинланади. У ўша вақтда бор эътиборини терма жамоага қаратиш учун «Локомотив»даги ишини ташлайди. Мутахассис терма жамоа билан Осиё Кубоги—2011 мусобақасида ярим финалга қадар етиб боради ва финал остонасида Австралияга 0:6 ҳисобида мағлуб бўлади. Бундан ташқари учинчи ўрин учун кечган ўйинда Жанубий Кореяга имконият бой берилади (2:3). Бироқ Абрамовнинг бу натижаси Ўзбекистон терма жамоаси учун Осиё Кубоги тарихидаги энг яхши кўрсаткич ҳисобланади.

    Қатардаги мусобақадан сўнг 2011 йилнинг мартида Абрамовга Ўзбекистон олимпия терма жамоаси топширилади. Шу тариқа у иккита терма жамоада фаолият юритади. Бироқ унинг қўл остидаги олимпиячилар Лондон—2012 Олимпиадасига бир қадам қолганда йўлланмани қўлдан бой беради. Абрамов терма жамоа билан ЖЧ—2014 саралаш ўйинларида иштирок этади. Иккинчи босқичнинг сўнгги ўйини олдидан Абрамов шогирдлари «ўз оёғига болта уради». Гуруҳ масаласини ҳал қилган жамоа 5-турда Тожикистонга қарши ўйнайди. Унда аввалги ўйинларда сариқ карточка олган олти нафар ўйинчи сўнгги тур ўйинини ўтказиб юборган ҳолда, ҳал қилувчи босқичга «тоза» бўлиб бориш учун қайта сариқ карточка олади. ФИФА бу масалани бееътибор қолдирмайди ва ўйинчиларни битта эмас иккита ўйинга четлатади. Натижада учинчи саралаш босқичининг илк ўйинида Ўзбекистон Эронга қарши бир қатор асосий таркиб ўйинчиларисиз тушади ва сўнгги дақиқаларда гол ўтказиб, аламли мағлубиятни қабул қилади. Шундан кейин Абрамов истеъфога чиқарилади.

    Абрамовнинг 2010—2012 йиллардаги статистикаси: 28 ўйин, 11 ғалаба, 5 дуранг, 12 мағлубият.

    Миржалол Қосимов (2012—2015 йиллар) — Абрамовнинг ўрнига тайинланган мутахассис бу сафар (Қосимов Абрамовдан олдин ҳам терма жамоани бошқарганди) «Бунёдкор»даги иши билан параллел равишда терма жамоага устозлик қилади. У билан Ўзбекистон 3-саралаш босқичида 3-ўринни қўлга киритади ва Иорданияга қарши ўтиш ўйинида пенальтилар серияга кўра мағлуб бўлиб, ЖЧ—2014 билан расман хайрлашади. Қосимовнинг ўзи терма жамоани 2015 йилнинг ёзида тарк этади.

    Миржалол Қосимовнинг терма жамоадаги умумий статистикаси: 54 ўйин, 22 ғалаба, 15 дуранг, 17 мағлубият.

    Самвел Бабаян (2015—2017 йиллар) — июнь ойида Қосимовдан кейин терма жамоа бошқарувига келган Бабаян ўша йилнинг ноябрь ойида параллел равишда олимпия терма жамоаси бошқарувини ҳам ўз қўлига олади. Бироқ олимпиячилар Қатардаги Осиё Чемпионатида гуруҳда қолиб кетади ва Рио Олимпиадаси йўлланмасидан қуруқ қолади. Терма жамоа эса ЖЧ—2018 ҳал қилувчи саралаш босқичида гуруҳда 4-ўринни эгаллайди ва яна мундиалга чиқа олмайди. Шундай кейин Бабаян истеъфога чиқарилади.

    Бабаяннинг терма жамоадаги статистикаси: 24 ўйин, 16 ғалаба, 2 дуранг, 6 мағлубият.

    Вадим Абрамов (2019—ҳозиргача) — Эктор Купер истеъфосидан кейин терма жамоани яна бир бор қабул қилиб олган Абрамов айни вақтда «Бунёдкор»даги ишини ҳам давом эттирмоқда. Терма жамоа унинг қўл остида ҳозирга қадар уч ғалабага эришди ва бир бор мағлуб бўлди.

    Равшан Ҳайдаров, Темур Кападзе, Сервер Жепаров (2020 йил...)

    Шунингдек, ҳозирда ёшлар ва ўсмирлар терма жамоаларига устозлик қилаётган мутахассислар ҳам қўшимча ишга эга. U-19 бош мураббийи Темур Кападзе яқинда «Локомотив» бош мураббийи Андрей Микляевга ассистент бўлди, бундан ташқари у миллий жамоада расман Абрамовга ёрдамчи ҳисобланади. Ўзбекистон U-14 терма жамоаси бош мураббийи Сервер Жепаров ҳам бир вақтнинг ўзида ҳам миллий ҳам U-19 жамоаларини шуғуллантириб турган вақтлар ҳам бўлди. Аммо Жепаров ушбу жамоаларда расмий мақомга эга эмас. Ҳар ҳолда ЎФА расмий сайтида бу ҳақида маълумот берилмаган.

    U-22 устози Равшан Ҳайдаров эса айни дамда «Сурхон» жамоаси бош мураббийи ҳам ҳисобланади.

    Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!

    03.09.2020, 18:00   Изоҳ (0)   19659
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Миллатлар Лигаси: регламент, қатнашчилар ва тақвим. Мусобақа ҳақида нималарни билиш керак?

    03.09.2020, 17:38

    Вадим Абрамов бошчилигидаги Ўзбекистон Усмон Тошев қўл остидаги Тожикистонга қарши. Барчаси Ўзбекистон—Тожикистон ўйини ҳақида

    03.09.2020, 16:00

    Ўзбекистонда туғилган Ботир Аҳмедов 6 сентябрь куни проф боксдаги 8-жангини ўтказади. Ботир WBA рейтингида Шаҳрам ва Шоҳжаҳонни ортда қолдирмоқда

    03.09.2020, 15:00

    Серхио Рамос: Агар Месси қолса, «Реал» учун ҳам яхши бўлади

    03.09.2020, 14:00

    Гарет Бэйл: Мен футбол ўйнамоқчиман, «Реал» эса вазиятни мураккаблаштирмоқда

    03.09.2020, 13:07

    «Барселона» президенти Месси трансфери борасида ҳеч бир клуб билан музокара олиб борилмаслигини маълум қилди

    03.09.2020, 12:03
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Uzbekistan Airways Сеулга кунлик авиақатновларни таклиф қилади


    110% грант ва халқаро амалиётлар: Central Asian University ва AKFA Medline University Hospital резидентура дастурига қабул давом этмоқда


    Way II Тошкент халқаро инвестиция форумида иштирок этмоқда 


    Hyundai Tucson: 24 ойга бўлиб тўлаш имконияти — қулай, тез, фойдали


    Uzbekistan Airways билан Куала-Лумпур ва Бангкокга саёҳатни режалаштиринг


    “Ўзбекинвест” EISК АЖ ва Словакиянинг EXIMBANKА СР ўртасида ҳамкорлик тўғрисида битим имзоланди


    InfinBank Visa карталари билан энди WeChat Pay ва Alipay орқали тўлаш мумкин


    Acıbadem шифохоналар тармоғида болаларда саратон ва қон касалликларида суяк илиги трансплантацияси


    Бекободда "Бизнесни ривожлантириш банки"нинг  замонавий банк хизматлари маркази иш бошлади


    Ғалабадан илҳом, келажак сари дадил қадам – Жаҳон чемпионатига йўл олган чемпионлар учун BYD автомобиллари туҳфа этилди


    InfinBank пул ўтказмалари географиясини кенгайтирмоқда


    TENET: “Stellar Residence” апартаментлари 24 ойгача босқичма-босқич тўлов билан 


    Микрокредитбанк халқаро молия институтлари билан муҳим келишувларга эришди


    InfinBLACK билан қадимий шаҳарлар бўйлаб саёҳатлар


    Бухоро, Ғиждувон, зиндон, мисвок ва мадраса – 100 саволга 1 жавоб

     

    Тавсия этамиз

    Раддияга раддия: “Юксалиш” ҳаракати ва “Ўзсувтаъминот” АЖ бир-бирини ёлғон маълумот тарқатишда айбламоқда

    17 июн, 00:10

    Эрон–Исроил қарама-қаршилиги: уруш босқичма-босқич қандай авж олди?

    16 июн, 14:38

    Қарийб ярим асрлик меҳнат ёхуд Эронни нима ракета державасига айлантирди?

    18 июн, 20:05
    Audio Icon

    Исроил ва Эрон можароси: сабаблари, хронологияси, оқибатлари (фото, видео)

    14 июн, 16:36
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Одам савдоси жиноятини содир этганликда гумонланётган аёл Туркиядан Ўзбекистонга экстрадиция қилинди

    Ўзбекистон | 18 июн, 22:55

    Сўровнома: 60 фоиз америкаликлар АҚШнинг Эрон-Исроил можаросига аралашишига қарши

    Дунё | 18 июн, 22:45

    Ўзбекистон Кубоги. “Шўртан” ва “Бунёдкор” чорак финал йўлланмасини қўлга киритди

    Спорт | 18 июн, 22:38

    62 ёшли Том Круз карьерасидаги илк “Оскар” мукофотини олади

    Лайфстайл | 18 июн, 22:35

    Паркентда қиймати 1,8 млрд долларлик 52 та лойиҳа амалга оширилади

    Ўзбекистон | 18 июн, 22:23

    Сўқоқ сомса ҳам географик кўрсаткич сифатида патентланди 

    Ўзбекистон | 18 июн, 22:16

    “Мигрантларимизга янги меҳнат бозорини топишимиз керак” — Расул Кушербаев Россияда қийналаётган ҳамюртларимиз ҳақида гапирди (видео)

    Ўзбекистон | 18 июн, 22:01
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.