«Реал» ҳимоячиси Серхио Рамос «Барселона»ни тарк этмоқчи бўлаётган Лионель Мессининг атрофидаги вазият ҳақида гапирди.
Бу биз учун аҳамиятга эга эмас. У келажаги борасида мустақил равишда қарор қабул қилиш ҳуқуқини қўлга киритган. У буни қандай амалга оширишни билмайман, лекин унинг Испания футболи, «Барселона» ва биз учун қолишини истардик.Сўнгги маълумотларга кўра, Месси жамоани текинга тарк этиши мумкинлиги ҳақидаги банд 10 июндан ўз кучини йўқотган. Клуб президенти эса «Барселона» Мессини сотиш борасида музокаралар олиб бормаслиги ва Лео клуб қураётган лойиҳанинг асосий бўлаги эканини айтган.У лига ва жамоасини кучайтиради. Унинг иштирокидаги Класико ҳам яна-да чиройлироқ бўларди.
У ҳеч қандай иккиланишларсиз келажагини ўзи ҳал қилиш ҳуқуқига эга. Кўрамиз якунда нима бўларкан. Бу янгиликлар (Мессининг «Барселона»дан кетмоқчилиги ҳақидаги — «Дарё» ) бизни безовта қилмайди.
Серхио Рамос, «Реал» футболчиси
Мессининг отаси эса ўғлининг клубда қолиши қийин масала эканлигини маълум қилганди.
Аввалроқ аргентиналик футболчи «Манчестер Сити»га ўтишни истаётгани ва «шаҳарликлар» билан шартнома борасида келишувга эришгани хабар қилинганди.
Изоҳ (0)