Xiaomi компанияси камераси экран остидан жой олган смартфон оммавий ишлаб чиқарилишини маълум қилди, деб хабар беради The Verge.
Xiaomi ишлаб чиқаришни 2021 йилда ишга туширади. Технология пикселлардаги бўш жой орқали «кўрадиган» фронтал камера ёрдамида ишлайди.
Шу билан бирга, камера ортида пикселлар зичлиги бутун дисплейдаги каби бўлади. Бу каби экран остидаги камералар техник тавсифи стандарт фронтал камераларникидан фарқ қилмайди.
Аввалроқ Xiaomi айланувчи камерага эга смартфон устида иш бошлагани, ZTE эса кўринмас фронтал камерага эга биринчи смартфонни тақдим этгани тўғрисида хабар берилганди.
Мавзуга доир: Кўринмас камерага эга смартфон тафсилотлари ошкор бўлди
Изоҳ (0)