Футбол бўйича Беларусь Кубогининг 1/16 финалида Солигорскнинг «Шахтёр» жамоаси 30 август, якшанба куни «Гомел» меҳмони бўлди.
Учрашувнинг дастлабки дақиқаларида меҳмонлар Артём Архиповнинг голидан кейин олдинга ўтиб олди. Иккинчи бўлим дебютида Дарко Бодул солигорскликларнинг иккинчи голини урди. Бунга майдон эгалари битта гол билан жавоб қайтарди.
Учрашувнинг 57-дақиқасида майдонга тушган Жасур Яхшибоев ҳакам томонидан қўшиб берилган вақтда иккита тўп киритган ҳолда ҳисобни йирик кўринишга олиб келди.
Шу тариқа «Шахтёр» Беларусь Кубогининг кейинги босқичига йўл олди.
Беларусь Кубоги
1/16 финал баҳси
30 август, якшанба
«Гомел» — «Шахтёр Солигорск» 1:4
Голлар: 0:1 – 11 Архипов, 0:2 – 55 Бодул, 1:2 – 81 Юденков, 1:3 – 90+1 Яхшибоев, 1:4 – 90+2 Яхшибоев.«Гомел»: Ковалев, Каплунов, Юденков, Бондаренко, Иванов (Жесткин, 55), Батишев, Заяц (Чикида, 81), Терешенко, Васков (Суша, 80), Гомза (Сеслюкевич, 71), Хотов (Теслюк, 58).
«Шахтёр»: Чесновский, Бурко (Бегунов, 60), Бодул (Яхшибоев, 57), Лукашевич, Баланович (Буличев, 67), Сотников, Ламбулич, Сзоке, Иванович (Подстрелов, 85), Архипов, Кендиш (Селява, 82).
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)