Хитойнинг Шаньси провинциясида икки қаватли меҳмонхона қулаб тушди. Натижада қурбонлар сони ҳозирча беш кишига етган, деб хабар берди Хитой марказий телевидениесига таяниб «РИА Новости».
Икки қаватли меҳмонхона биносининг қулаши 29 август эрталаб маҳаллий вақт билан соат 09:40 да (Тошкент вақти билан 06:40) Хитойнинг Шаньси вилояти, Линьфэнь шаҳар округида содир бўлган. Бинонинг қулаши сабаби ҳали аниқланмаган.
Дастлабки маълумотларга кўра, 37 киши вайроналар остида бўлган, шу вақтгача 33 киши бино вайроналари остидан чиқарилган. Улардан беш нафари ҳалок бўлган, бир киши яраланган.
Қидирув-қутқарув ишлари давом этмоқда. Унда 710 дан ортиқ одам, жумладан, ўт ўчирувчилар, милиция ходимлари, қутқарувчилар ва маҳаллий аҳоли иштирок этмоқда.
Изоҳ (0)