• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12502.99
    • RUB155.94
    • EUR14484.71
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +35°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Кино

    «И операцияси ва Шурикнинг бошқа саргузаштлари» фильми ҳақидаги қизиқарли фактлар

    1965 йилда мухлислар қалбидан жой олган «И операцияси ва Шурикнинг бошқа саргузаштлари» фильми экран юзини кўрган. Уч қисмдан иборат картина сюжетида умумийлик бўлмаган, лекин уларни бир асосий қаҳрамон — кўзойнакли талаба Шурик бирлаштириб турган. Қуйида фильм билан боғлиқ маълумотлар билан бўлишамиз.

    Фото: «Яндекс Дзен»

    Фото: «Яндекс Дзен»

    «Жиддий бўлмаган ҳикоялар»

    1964 йилда сценарий муаллифлари Морис ва Яков Костюковскийлар режиссёр Леонид Гайдайга «Жиддий бўлмаган ҳикоялар» сценарийсини олиб келади. Бош қаҳрамон Владик Арев исмли талаба турли қизиқарли воқеа ҳодисаларга дуч келиши сценарийни асосини ташкил қилган. Чарли Чаплинни эсга соладиган ушбу қаҳрамон ўша давр талабаси ҳақида тўлиқ тасаввур бера олган.

    Гайдайга сценарий ёққан, лекин ўз одатига содиқ қолган ҳолда қайта ёзишга киришган. Натижада эса «Жиддий бўлмаган ҳикоялар»дан учта новелла: талаба, текинхўрни қайта тарбиялаган «Шерик», кўзойнакли талаба ва ноёб конспект ҳақидаги «Шайтон васвасаси» ва жиноятчиларни фош қилган талаба, Никулин, Вицин ва Моргунов суратга тушган «И операцияси» юзага келган.

    Фото: «Яндекс Дзен»

    Фото: «Яндекс Дзен»

    Роль учун синов

    Комедияда суратга тушиш учун актёрларни танлаш ва саралаш ишлари 1964 йилнинг ёзида бошланган. Асосий муаммо Владик қаҳрамони учун муносиб актёр танлашда бўлган. Олег Видов, Евгений Петросян, Иван Бортник ва бошқалар ушбу роль учун синаб кўрилган, аммо талабани гавдалантириш Александр Демьяненкога насиб қилган. Аслида суратга олиш жамоаси Валерия Носик номзодида тўхтаган бўлган. Лекин актёр қўполроқ бўлган, Гайдай эса бош қаҳрамонини одобли, тартибли ва таъсирчан бўлишини истаган. Ҳамкасбларидан бири ленинградлик актёр Александрни эслатиб, суратини кўрсатганидан кейин эса у ўша заҳоти Ленинградга жўнаб кетган. Демьяненко бош қаҳрамон ролига тасдиқланган, унинг исми эса Владикдан Шурикка ўзгартирилган. Демьяненко сценарий билан танишганидан кейин фильм муваффақиятга эришиши ва у вақтдаги кино оламида бунақаси ҳали бўлмаганига амин бўлган. Актёр ҳақ бўлиб чиқди, фильм дарҳақиқат кутилганидан-да омадли бўлди, лекин айнан шу ижроси сабаб унинг карьерасида бошқа омад кулиб боқмаган. Бунга актёр Шурик ролини қойилмақом қилиб ижро қилганидан мухлис ва томошабинлар уни бошқа қаҳрамон сифатида қабул қила олмагани, унинг тимсолида фақат Шурикни кўргани сабаб бўлган.

    Фото: «Яндекс Дзен»

    Фото: «Яндекс Дзен»

    Гайдай Ленинградга борганида Верзила роли учун яна бир актёр Алексей Смирновни ҳам ўзи билан бирга олиб келган. Аслида бу ролни фильмда иш бошқарувчини жонлантирган Михаил Пуговкин ижро қилиши керак бўлган, лекин ижодий раҳбар Иван Пирев Пуговкиннинг кўриниши тўғри келмайди деб ҳисоблагани учун номзод ўзгартирилган.

    Фото: Coub

    Фото: Coub

    «Шайтон васвасаси» картинасидаги қўлидан конспект дафтари тушмайдиган қиз ролига синаб кўрилган Наталья Селезнёва нима учундир бошқалардан фарқли равишда ролга тасдиқланишга ишончи комил бўлмаган. Лекин режиссёрга актрисанинг ташқи кўриниши ва шаддодлиги ёққан, шундан кейин у асосий қаҳрамон қиз ролига тасдиқланган.

    Фото: «Яндекс Дзен»

    Фото: «Яндекс Дзен»

    Мураккаб кечган суратга олиш жараёни

    Актёрлар танланиб, суратга олиш ишлари бошланганидан кейин Москвада ҳаво ёмонлашган. Шундан кейин қуёшли ёз акс этишини истаган жамоа Бокуга жўнаб кетган. Озарбайжонда ҳам ёмғир ёға бошлаган ва жамоа Одессага боришига тўғри келган. Шу билан суратга олиш ишлари кузга бориб қолган, ушбу фаслда эса Одесса об-ҳавоси ҳамиша ҳам қуёшли бўлавермайди. Демьяненко аксига олиб касал бўлиб қолган, у ўзини ёмон ҳис қилгани учун суратга олиш ишлари бир неча кунга тўхтатилган. Шунга қарамай Одессадаги қуёшли кунларда суратга олишга муваффақ бўлинган. «Шайтон васвасаси»даги Лиданинг хонадонидаги воқеалар эса Москвада суратга олинган.

    Фото: «Яндекс Дзен»

    Фото: «Яндекс Дзен»

    Омадли рақамлар

    • «И операцияси ва Шурикнинг бошқа саргузаштлари» эфир юзини кўрганининг биринчи йилидаёқ 69 миллион киши томоша қилган.
    • Александр Демьяненконинг фильмдан олган гонорари 3376 рубль ёки 44 долларни ташкил қилган.
    • Гайдай режиссёрлик фаолияти учун 2375 рубль ҳозирги ҳисоб бўйича 31 долларни қўлга киритган. Сценарийни қайта ёзгани учун эса 1500 рубль ҳозирги ҳисоб бўйича 19 доллар тўланган.
    • «И операцияси»да уч ўғри ошналарнинг «Д 1-01» рақамли машинаси дипломат ходимларга тегишли бўлган. У вақтдаги СССР фуқароларининг машина рақами бошқача бўлган.

    Мавзуга доир:

    • Диалоглари тилдан тилга кўчиб, ёд бўлиб кетган «Иван Василевич касбини ўзгартиради» фильми ҳақида 20 та қизиқарли факт
    • «Ишдаги ишқ» фильми актёрлари 40 йилдан кейин қанчалик ўзгарди? (фото)
    • «Кавказ асираси» фильми юлдузи Наталья Варлей 73 ёшга тўлди (фото)

    28.08.2020, 10:19   Изоҳ (0)   61018
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Фото: Ностандарт ташқи қиёфага эга Голливуд юлдузлари ва уларнинг фарзандлари

    27.08.2020, 18:16

    40 ёшли омадсиз эркакка айланган машҳур болакай: Маколей Калкин ҳаётда ҳам «Уйда ёлғиз» қолди

    27.08.2020, 16:20

    Таниқли ҳинд актрисаси Анушка Шарма илк марта она бўлади

    27.08.2020, 12:16

    Озодбек Назарбеков Дилбар Икромованинг коронавирус оқибатида вафот этганини маълум қилди

    25.08.2020, 18:26

    «Ишбилармон кишилар»нинг таъзирини берган тўполончи болакай — актёр Сергей Тихоновнинг тақдири қандай кечди?

    25.08.2020, 17:18

    Алишер Узоқов «запрет»га тушганида 20 минг сўмлик дорига пули бўлмагани ҳақида сўзлаб берди (видео)

    24.08.2020, 17:43
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади

     

    Тавсия этамиз

    Нега атом бомбаси портлаганидан кейин ерда инсонлар изи қолиб кетган? Олимлар изоҳи

    7 август, 15:57

    Ўзбекистонда “тонировка” учун ёзда арзонлаштирилган нарх жорий этилиши мумкин

    7 август, 15:45

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Исроил Мисрга 35 миллиард долларлик табиий газ сотади

    Дунё | 7 август, 16:22

    Ўзбекистонда доллар курси уч кунлик пастлашдан сўнг кўтарилди

    Ўзбекистон | 7 август, 16:18

    “Ливерпуль” “ПСЖ” футболчиси учун 100 млн евро тўлашга тайёр

    Спорт | 7 август, 16:07

    Франция мемориал ёдгорлик ёнида сигарет тутатган эркакнинг фуқаролигини бекор қилди

    Дунё | 7 август, 16:05

    Нега атом бомбаси портлаганидан кейин ерда инсонлар изи қолиб кетган? Олимлар изоҳи

    Лайфстайл | 7 август, 15:57

    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди

    Реклама | 7 август, 15:00

    Ўзбекистонда “тонировка” учун ёзда арзонлаштирилган нарх жорий этилиши мумкин

    Ўзбекистон | 7 август, 15:45

    Ўзбекистонда йил бошидан буён 1,8 минг ҳайдовчи 100 млн сўмдан ортиқ даромад олди

    Ўзбекистон | 7 август, 15:13

    Хитой чивинлар тарқатаётган вирусга қарши дронларни ишга солди

    Дунё | 7 август, 14:45
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.