Ҳиндистоннинг энг таниқли юлдузли жуфтликларидан бири Анушка Шарма ва Вират Коҳли ота-она бўлади. Бу ҳақда жуфтлик Instagram’даги саҳифасида маълум қилди.
https://www.instagram.com/p/CEYZINOpd53/
«Биз уч киши бўламиз», — деб изоҳлади ҳомиладор актриса турмуш ўртоғи билан бирга тушган суратини.
Анушканинг фарзанди 2021 йилнинг январида дунёга келади.
Маълумот учун, таниқли крикетчи Вират Коҳли ва Анушка Шарманинг тўйи 2017 йилда Италияда катта дабдаба билан ўтказилган. Тантанада кўплаб Болливуд юлдузлари меҳмон бўлган. Италияга бора олмаган дўст ва қариндошлари учун жуфтлик Нью-Деҳлида ҳам тўй қилиб берган.
Анушка ўзбек томошабинларига «Тангри яратган жуфтлик», «Токи ҳаёт эканман», «Пикей», «Ошиқ қалблар» ҳамда «Ноль» фильмлари орқали яхши таниш.
Изоҳ (0)