Тошкент шаҳрида 26 август, чоршанба куни ёғган ёмғир оқибатида баъзи кўчалар сув остида қолди. Кўчалардан тўпланган сув Фавқулодда вазиятлар бошқармаси томонидан бартараф этилди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар берди.
«Бугун 26 август куни кузатилган ёғингарчилик натижасида пойтахтимизнинг айрим ҳудудларида сувларнинг йиғилиб қолиши билан боғлиқ вазиятларнинг олдини олиш бўйича Тошкент шаҳар ҳокимлиги ва Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармасининг куч ва воситалари жалб қилиниб, юзага келган ноқулайликлар бартараф этилди», — дейилади вазирлик хабарида.
Эслатиб ўтамиз, «Ўзгидромет» 26 август куни Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида кучли ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мимкинлиги ҳақида хабар берганди.
Изоҳ (0)