• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12831.81
    • RUB163.75
    • EUR14606.45
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +31°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Лицензиялар бекор бўляпти: бу бизга нима беради?

    Лицензия — лицензияланаётган фаолият тури билан шуғулланиш имконини берувчи ҳужжат. Ушбу ҳужжат, албатта, бекорга жорий этилмаган. У маълум соҳа фаолиятини давлат томонидан тартибга солиш, назорат қилиш ва шу фаолият юзасидан фуқаролар, истеъмолчилар, фойдаланувчилар манфаатларини кўзлаган кафолатларни бериш деганидир.

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Лекин бунда ҳам меъёр ва адолат мезонлари бўлиши лозимки, акс ҳолда ортиқча бюрократия ва бошқа тўсиқлар сабаб тадбиркорлик фаолияти ривожланмайди, бу иқтисодий ўсиш суръатига салбий таъсир кўрсатади, турли суиистеъмолликлар, ортиқча босим юзага келади.

    Бугунги кунда тадбиркорлик фаолиятига нисбатан эркинликларни кўпайтириш, иқтисодиётга давлат аралашувини минималлаштириш ва бу борада қонунчиликни либераллаштириш юзасидан қатор ишлар амалга оширилмоқда. Куни кеча шу масала юзасидан «Лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини тубдан такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Президент фармони қабул қилинди.

    Фармон нимаси билан аҳамиятли?

    Ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш жараёнида тадбиркорлик субъектлари иштирокида 20 дан ортиқ учрашув ва муҳокамалар ўтказилган, 10 мингдан ортиқ тадбиркорлик субъектлари билан аноним сўровлар олиб борилган ва жамоатчилик орасида муҳокама қилинганда, 300 га яқин таклиф келиб тушган.

    Лицензия ва рухсатномаларни бекор қилишда қуйидаги омилларга эътибор қаратилган:

    1. фаолият турининг инсон соғлиғи ва жамиятга зиён етказилмаслиги;
    2. фаолият олиб бораётган тадбиркорлар ҳисобини юритиш имконияти мавжудлиги;
    3. давлат идоралари томонидан қўшимча даромад манбаи яратиш мақсади кўзланганлиги.
    Лицензия ва рухсатномаларнинг бекор қилиниши натижасида бож тўловларининг ўзидан 45 миллиард сўмдан ортиқ маблағлар тадбиркорлик субъектлари ихтиёрида қолиши кутилмоқда.

    Фармон билан нималар ўзгармоқда?

    2021 йил 1 январдан бошлаб қуйидагилар белгиланмоқда:
    • 53 та лицензияланадиган фаолият ва 21 та рухсатнома бекор қилинмоқда (хусусан, аудиторлик, баҳоловчи, риэлтор, юкларни автотранспортида республика ҳудудида ташиш фаолияти учун лицензия ҳамда хорижий ишчини жалб қилишга рухсатномалар бекор бўляпти);
    • 37 та лицензия ва 10 та рухсатнома тўлиқ бекор қилинмоқда ҳамда 16 та лицензия ва 11 та рухсатнома бошқа ҳужжатлар билан бирлаштириш орқали қисқартирилмоқда.
    Бу, албатта, тадбиркорлик фаолиятини эркинлаштиришга катта ёрдам беради. Чунки бекор бўлаётган лицензияланадиган фаолият турлари билан 20 мингга яқин, хабардор этиш тартибига ўтказилаётган фаолият турлари билан 7 мингдан ортиқ тадбиркорлар шуғулланмоқда.

    Бу бизга нима беради?

    Қатор лицензия ва рухсатномаларнинг хабардор қилиш тартибига ўтказилиши қуйидаги қулайликларни яратади:
    1. фаолиятни бошлашдаги бюрократик тўсиқларнинг олди олинади (ўтказилган сўровларда лицензия ва рухсатномаларни бериш рад этилган ҳолатларнинг 43,5 фоизида оғзаки ва 16,4 фоизида асослантирилмаган жавоб берилганлиги, 10,6 фоизида эса умуман жавоб берилмаганлиги маълум қилинган);
    2. фаолиятни бошлашдаги вақт лицензиялар учун 30 кунгача, рухсатномалар учун 20 кунгача қисқаради;
    3. фаолиятни бошлашдаги бож тўловлари 35,2 миллиард сўмга қисқаради (ломбард фаолиятини бошлаганлиги учун илгари 1,2 миллион сўм тўлаган бўлса, энди хабарнома юбориш учун 111,5 минг сўм (11 баравар кам) тўлов амалга оширади);
    4. хуфёна иқтисодиётнинг камайишига хизмат қилади (2019 йилда кадрлар малакасини ошириш учун келиб тушган аризаларнинг 67 фоизи рад этилган, чет тиллари ўқув курслари очиш учун умуман берилмаган. Бироқ жойларда ҳеч қандай лицензиясиз ўқув курслари фаолияти йўлга қўйилмоқда ва мазкур фаолият бугунги кунда ўқитувчиларнинг асосий даромад манбаи ҳисобланади).

    Автоматлаштириш, рақамлаштириш, шаффофлик ва коррупцияга қарши кураш

    Адлия вазирлиги томонидан 2021 йил 1 январга қадар «Лицензия» ахборот тизими ишлаб чиқилиши ва ишга туширилиши белгиланмоқда.

    «Лицензия» ахборот тизими БМТ Тараққиёт дастури ва Европа Иттифоқининг грант маблағларини жалб қилган ҳолда очиқ тендер асосида ишлаб чиқилади.

    Амалдаги 80 фоиз лицензия ва рухсат бериш жараёнларига ахборот-коммуникация технологиялари жорий этилмаган ва натижада соҳада қонунбузилишлар учрамоқда. Масалан, улгуржи савдо учун лицензия 2019 йилдан бекор қилинган бўлса-да, Сурхондарёда 10 та ва Хоразмда 22 та ҳолатда тадбиркорлардан асоссиз йиғим ва давлат божлари ундирилган.

    2021 йил 1 январдан қуйидаги тартиблар ўрнатилмоқда:

    • лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш;
    • тартиб-таомиллари тўлиқ электрон тарзда «Лицензия» ахборот тизими орқали амалга оширилади;
    • ваколатли органлар томонидан лицензиат фаолиятини назорат қилишнинг аниқ мезонлари белгиланган ҳолда «хавфни таҳлил этиш» тизими жорий қилинади;
    • лицензия ва рухсат берувчи ҳужжатлар ҚР-код қўйилган ҳолда расмийлаштирилади ва уларни махсус бланкаларда бериш тартиби бекор қилинади;
    • қўшимча ҳужжатлар тадбиркорлик субъектининг иштирокисиз «Лицензия» ахборот тизими орқали мустақил равишда олинади;
    • ваколатли органлар ташаббуси билан лицензия ва рухсат берувчи ҳужжатларни бекор қилиш фақат суд тартибида электрон тизим орқали амалга оширилади;
    • фаолиятни лицензиясиз, рухсатномасиз ёки хабарнома юбормасдан амалга оширганлик факти ҳақида хабар берган жисмоний шахслар ундириладиган жариманинг 10 фоизи миқдоридаги пул мукофоти билан рағбатлантирилади.
    Жараёнларни рақамлаштириш бир қатор ижобий ўзгаришларга сабаб бўлади, жумладан:
    • барча жараёнларнинг очиқлиги ва шаффофлиги таъминланади;
    • давлатнинг маъмурий харажатлари қисқартирилади (лицензия ва рухсатномаларнинг махсус қоғоз бланкаларида берилиши учун 2019 йилда 13 миллиард сўм маблағ сарфланган);
    • ваколатли органлар томонидан қонун ҳужжатларига риоя этилишининг самарали мониторинг тизими шаклланади (Қурилиш вазирлиги 2019 йилда 454 та лицензия берган бўлса-да, мазкур йилда амалдаги лицензиатларнинг атиги иккитасида лицензия талаб ва шартларининг бажарилиши текширилган);
    • лицензиатлар фаолиятини назорат қилишнинг мутлақо янги ва юқори самарали бўлган усули — жамоатчилик назорати ўрнатилади;
    • ваколатли органларнинг идоралараро электрон ҳамкорлиги йўлга қўйилади (солиқ, кадастр ҳужжати, бож тўловини амалга оширганлик тўғрисида маълумотларни қоғоз шаклида тақдим этилиши натижасида лицензияга ариза топширишдан олдинги ҳужжат йиғиш жараёнлари 20 кунгача чўзилиб кетмоқда).
    Президент ёки Вазирлар Маҳкамаси қарорлари билан ташкил этилган давлат унитар корхоналари ва нодавлат ташкилотларнинг тегишли лицензияни олмасдан фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқи бекор қилинмоқда.

    Мазкур тоифадаги ташкилотлар томонидан тегишли лицензияни олмасдан фаолиятни амалга ошириши бир қатор салбий ҳолатларга олиб келмоқда. Хусусан, рақобатда ушбу тоифадаги корхоналарга бошқа тадбиркорларга нисбатан устунлик бермоқда.

    Архитектура-шаҳарсозлик ҳужжатларини лойиҳалаш соҳасида давлат корхоналари 30 тани ташкил этиб, улар 287 миллион сўмдан ортиқ давлат божини тўламасдан ўз фаолиятини йўлга қўйган.

    Қуйидагилар тақиқланмоқда:

    • лицензия ва рухсат берувчи ҳужжатларни шартномаларга алмаштириш;
    • лицензиялар беришда маиший коммунал хизматлардан қарздорлиги мавжудлиги сабабли давлат хизматларини кўрсатишни рад этиш;
    • лицензия ва рухсат берувчи ҳужжатларни беришда тадбиркорлик субъектини ҳақ эвазига бошқа турдаги хизматлардан фойдаланишга бевосита ёки билвосита мажбурлаш.
    • лицензия талаб ва шартларини четлаб ўтиш имконияти (кўчма савдо билан шуғулланиш учун рухсатнома олиш бекор қилиниб, ўрнига маҳаллий ҳокимликлар билан шартнома тузиш тартиби жорий этилган бўлса-да, амалда бу ҳолат моҳиятан рухсат бериш тартибига айланиб қолган).
    Шунингдек, лицензия ва рухсат бериш тартиб-таомилларидан ўтаётган тадбиркорлар айрим ҳолларда турли нашрларга обуна бўлиши, аксарият хусусий шахсларнинг «сервис» хизматларидан фойдаланиши лозимлиги талаб қилинмоқда (аноним сўровларда иштирок этганларнинг 12,3 фоизи лицензия ва рухсатномаларни олишда газета ва журналларга обуна бўлиш талаб қилинганлигини таъкидлаган).

    Қонунчиликдаги тарқоқлик ва зиддиятларни бартараф этиш

    Лицензия ва рухсат бериш тартиб-таомиллари соҳасида 130 га яқин қонун ҳужжатлари мавжуд. Жумладан:
    • қонунлар — 10 та;
    • Олий Мажлис қарори — 1 та;
    • Президент ҳужжатлари — 7 та;
    • Вазирлар Маҳкамаси қарорлари — 100 га яқин;
    • идоравий қонун ҳужжатлари — 10 дан ортиқ.
    Масалан, такси фаолиятини лицензиялаш йўналиши олтита норматив-ҳуқуқий хужжат билан тартибга солинган.

    Ушбу қонун ҳужжатлари базасини ягона норматив-ҳуқуқий ҳужжатда акс эттириш келгусида ҳуқуқни қўллаш амалиётининг бир хилда ва изчил бўлишига кўмаклашади.

    Шуни эътиборга олиб «Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида»ги ва «Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги рухсат бериш тартиб-таомиллари тўғрисида»ги қонунларни бирлаштириш ва қуйидагиларни назарда тутувчи қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш белгиланмоқда.

    Таксилар масаласи кун тартибидан олиб ташланмаган

    Сўнгги кунларда ижтимоий тармоқда хусусий йўловчи ташиш фаолияти билан шуғулланишни лицензиялаш нима учун бекор қилинмади, деган савол кўп муҳокама қилинмоқда.

    Аввало, таъкидлаш жоизки, ушбу масала энг юқори даражада кун тартибига қўйилган ва эътибор марказида турибди. Хусусан, Ҳаракатлар стратегиясининг 2020 йилда амалга оширишга доир Давлат дастурида ҳам бу масала алоҳида қайд этилган. Транспорт вазирлиги ва Адлия вазирлигига жисмоний шахсларга автомобиль транспортида йўловчиларни шаҳарда, шаҳар атрофида ва шаҳарлараро йўналишлар бўйича ташиш ҳуқуқини бериш бўйича таклифларни киритиш вазифаси топширилган. Бугунги кунда ушбу таклифлар киритилган ва ўрганиш жараёнида.

    Гап шундаки, ушбу соҳа фуқароларнинг хавфсизлиги, саломатлиги, мулк ва бошқа ҳуқуқлари дахлсизлигига доир масалаларни чуқурроқ ўрганишни талаб қилади. Бироқ таҳлиллар ва ўрганишлар натижалари умумлаштирилиб, таклифлар тайёрланган. Яқин орада бу соҳада ҳам енгилликлар бўлиши кутилмоқда.

    Шаҳноза Соатова, Адлия вазирлиги масъул ходими

    26.08.2020, 17:16   Изоҳ (0)   38898
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Қорақалпоғистонда қимор ўйнаётган 14 нафар шахс қўлга олинди

    26.08.2020, 17:10

    Ўзбекистонда куз фаслида коронавирус пандемиясининг иккинчи тўлқини бошланиши мумкинми? Мутахассис жавоб берди

    26.08.2020, 16:59

    Наманганда 6 августда бедарак йўқолган қиз орадан 18 кун ўтиб топилди

    26.08.2020, 16:29

    Бухорода чақмоқ уриши натижасида 800 гектар тўқайзор ёниб кетди

    26.08.2020, 16:09

    Наманганда автомобиль фаралари ишлаб чиқарадиган яна бир завод ишга тушди

    26.08.2020, 15:28

    Ўзбекистонда академик лицейларга саралаш имтиҳонлари 7 сентябрдан 15 сентябргача ўтказилиши мумкин

    26.08.2020, 14:57
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Kapitalbank ва Visa Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ-2026 саралаш ўйинини БААда тантанали равишда очишди


    Янги уфқлар: Centrum Air ҳафтасига икки марта Тошкентдан Бишкекка парвозларни амалга оширади


    UZTELECOM "Мурувват" тарифини тақдим этади: Атиги 25 000 сўм эвазига ғамхўрлик ва эътибор билан бойитилган алоқа


    Замонавий Haval Jolion энди 0% муддатли тўлов шартида 


    Mobiuz "Меҳрибон" имтиёзли тариф режасини тақдим этди


     Coca-Cola жамғармаси ва Глобал атроф-муҳит ва технологиялар жамғармаси (ГЕТФ) “Айланма иқтисодиёт келажаги учун ҳамкорлик битими (PACТ)” ни эълон қилганлиги ҳақида маълум қилди


    Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Европага йўл олмоқда


    Бектемир Residence — оилавий турмуш учун мўлжалланган уй-жой мажмуаси


    AVO'дан янги омонат: йиллик 25% гача — 6 ойда орзуингизни амалга оширинг


     ADM Jizzakh Жиззахда жойлашган 5-ихтисослаштирилган муассаса тарбияланувчилари эҳтиёжи учун автобус тақдим қилди


    Tenge Bank Tenge24 иловасида янги рақамли автокредитини эълон қилди


    Sello Ecosystem Фарғона, Андижон ва Наманганда Sello Summer Fest ёрқин фестивалини ўтказди


    Навоий инновациялар университети — келажагингизни кафолатлайдиган замонавий таълим маскани! 


    UCMG Амстердамда бўлиб ўтаётган Мoney 20/20 Europе халқаро финтеч кўргазмасида Ўзбекистон номидан иштирок этади


    Тошкентда халқаро финтех-ҳодиса — Visa Cashлесс Форум 2025 бўлиб ўтди 

     

    Тавсия этамиз

    Севги ёхуд КГБ махсус операцияси — грек миллиардерига уйланган совет хизматчиси

    7 июн, 16:20

    Чумчуқларга ем бўлган бургутлар. “Ўргимчак тўри” операцияси Россия учун қанчага тушади?

    4 июн, 18:49
    Audio Icon

    Қуриб қолган кўчатлар, миллионлар шамолга учдими?

    4 июн, 15:03

    Фелдмаршалга алмаштирилмаган Сталиннинг зурриёти — “доҳий” нега ўғлини урушга юборган эди?

    3 июн, 21:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Криштиану Роналду: “Биз хотиржаммиз ва ўз кучимизга ишонамиз”

    Спорт | 8 июн, 19:40

    Исроил 7 октябрдаги ҳужумда иштирок этган Фаластин жангари гуруҳи етакчисини ўлдирди

    Дунё | 8 июн, 19:30

    Самарқанддаги Тилла Қори мадрасаси реставрация қилинади

    Ўзбекистон | 8 июн, 19:05

    Харьковга йирик дрон ҳужуми уюштирилди (видео)

    Дунё | 8 июн, 18:30

    Мотоцикл ва скутер ўртасида содир бўлган ЙТҲда 2 ҳайдовчи вафот этди

    Ўзбекистон | 8 июн, 18:05

    Германияда ишлашга юборилган 14 нафар ўзбек талабасига ёрдам кўрсатилди

    Ўзбекистон | 8 июн, 17:40

    Виталий Денисов: “Асосий вазифа бажарилди, энди янги марраларни забт этиш керак”

    Спорт | 8 июн, 17:37
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.