Наманган вилояти Чортоқ туманида 2020 йил 6 августда йўқолиб қолган 15 ёшли қиз 24 август куни топилди. Бу ҳақда Наманган вилояти ИИБ ахборот хизмати хабар берган.
15 ёшли қиз 6 август куни соат 17:30 ларда онасига ҳамроҳ бўлиб туман ҳокимлиги биносига борган. Онаси бино ичига кириб кетганидан сўнг у ҳеч бир сабабсиз номаълум томонга кетиб қайтиб келмаган.
Қиз ота-онасининг ариза ва кўрсатмаларига асосан вилоят ИИБ ППХ ва ЖТСБ ППХБ 4-отряд ходимлари томонидан олиб борилган қидирув ва суриштирув ишлари натижасида 24 август куни Наманган шаҳар 2-кичик туманида юргани аниқланган. У тегишли ҳужжатлар асосида ота-онасига топширилди, дейилади хабарда.
Шунингдек, хабарга кўра ИИО ходимлари томонидан қиз ва унинг ота-онаси билан профилактик суҳбат ўтказилган, вояга етмаган фарзандлар ҳаракатига диққат-эътиборни янада ошириш лозимлиги тушунтирилган.
Аввал Тошкент шаҳри Олмазор тумани, «Шифокор» маҳалласида яшаган 1994 йилда туғилган Искандарова Меҳрибону Тўхтасин қизи 6 август соат 8:30 ларда уйидан чиқиб кетиб, қайтиб келмагани ва қидирувга берилгани ҳақида хабар қилинган. Кейинчалик 11 августда Тошкент шаҳар ИИББ аёлнинг топилгани, аҳволи яхшилиги ва хавотирга ўрин йўқлигини маълум қилган.
Изоҳ (0)