• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +34°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Авто

    Автомобилнинг орқа ён ойнасига парда ўрнатиш масаласида ИИВ бошлаган маъмурий ҳуқуқбузарлик иши суд томонидан тугатилди

    Суд Бухоро шаҳрида Nexia’нинг орқа ён ойнасига парда ўрнатган ҳайдовчининг ушбу ҳаракатида Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс 126-моддасининг 1-қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарлик аломатлари мавжуд эмас деб топди. Бу ҳақда Олий суд ахборот хизмати хабар қилган.

    Б.Бахранов 2019 йил 18 апрель куни Бухоро шаҳри кўчалари бўйлаб Nexia’да ҳаракатланиб бориш вақтида ЙҲХБ ходими томонидан тўхтатилган. Текширув вақтида автомашинанинг орқа ён эшик ойналарига ҳайдовчи ўрнидан теварак-атрофни кўришни чеклайдиган қўшимча нарса ўрнатилган транспорт воситасидан фойдаланиб келиб, йўл ҳаракати қоидаларининг 3-иловаси 7.3-банди талабларини бузганлиги учун Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 126-моддасининг 1-қисми (кўзгусимон ва (ёки) туси ўзгартирилган (қорайтирилган) ойнали, шунингдек, теварак-атрофни кўришни чеклайдиган қопламали транспорт воситаларидан фойдаланиш) билан маъмурий баённома расмийлаштирилган.

    Бахранов судга мурожаат қилиб, ҳаракатларида маъмурий ҳуқуқбузарлик аломатлари йўқлиги сабабли унга нисбатан қўлланилган маъмурий ҳуқуқбузарлик ишини тугатишни сўраган.

    Судда мутахассис сифатида сўралган Ф.Ирисов техник регламентга мувофиқ кўзгусимон ёки туси ўзгартирилган (қорайтирилган) ойналарнинг ёруғлик ўтказувчанлиги 70 фоиздан кам бўлган тақдирда ушбу автомашиналардан фойдаланиш тақиқланиб, бундан ойналар тусини ўзгартириш (қорайтириш) учун тегишли рухсатнома берилган транспорт воситалари мустасно эканлиги, шунингдек, парда ўрнатилган ойнада ёруғлик ўтказувчанлиги даражасини текшириш имкони мавжуд эмаслиги, чунки мазкур текширув фақатгина туси ўзгартирилган ойналарда ёруғлик ўтказувчанлигини текширишни назарда тутиши, парда ўрнатилиши ойналарнинг тусини ўзгартириш (қорайтириш) ҳисобланмаслигини баён қилган.

    Бахранов бошқарувида бўлган машинанинг орқа ён эшик ойналарига парда ўрнатган ҳолда ҳаракатланганлиги учун унга нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилган бўлса-да, юқоридаги қонун ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда ҳайдовчи ўрнидан теварак-атроф кўриниши майдонига орқа ён эшик ойналари кирмаслиги назарда тутилган бўлиб, ушбу ойналарга кўришни чекловчи қўшимча нарсалар ўрнатиш ёки қопламалар суртиш мумкин эмаслиги амалда бўлган қонун ёки норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан тақиқланмаган.

    «Бундан ташқари, суд, мутахассис Ф.Ирисовнинг берган кўрсатмалари ва ишнинг ҳақиқий ҳолатидан келиб чиқиб Б.Бахрановнинг автомашина орқа ён эшикларига парда ўрнатганлик ҳолатини йўл ҳаракати қоидаларининг 3-иловаси 7.4-банди талабларининг бузилиши сифатида малакалаб бўлмайди», — деб ҳисоблаган.

    «Суд, юқоридаги қонун талаблари ва ишнинг ҳақиқий ҳолатидан келиб чиқиб, Б.Бахрановнинг транспорт воситасини орқа ён эшик ойналарига парда ўрнатган ҳолда фойдаланиб келганликда ифодаланган ҳаракатларида МЖтК 126-моддасининг 1-қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарлик аломатлари мавжуд эмас деб топиб, унга нисбатан бўлган маъмурий ҳуқуқбузарлик ишини тугатишни лозим деб топди», — дейилади хабарда.

    2019 йил октябрда Бухоро шаҳар маъмурий суди автомобилларнинг орқа ён ойнасига парда тақиш масаласида ҳайдовчи фойдасига қарор чиқарган. Суд қароридан норози бўлган Бухоро ИИВ ЙҲҲБ вилоят маъмурий судида бўлиб ўтган кассация тартибидаги мажлисда ўз важларини исботлаб бера олмаган ва ютқазган. Худди шу каби масала юзасидан ўтган йилнинг сентябрь ойида Фарғонанинг Тошлоқ маъмурий суди ва октябрь ойида эса Самарқанд шаҳар маъмурий суди ҳам ҳайдовчиларга солинган жарималарни бекор қилиш ҳақида қарорлар чиқарган.

    Шундан сўнг ИИВ автомобиль орқа ён ойналарига парда тутувчи нормани қонунчиликка аниқ-тиниқ киритишни назарда тутувчи ҳужжат лойиҳасини жамоатчилик муҳокамасига тақдим этган. Бу ҳолатни, жумладан, Олий Мажлис Қонучилик палатаси депутати Расул Кушербаев шундай баҳолаган: «Биз ҳақмиз, деган даъвоси аслида нотўғри бўлиб, энди сўзда собит туриш учун қайсарлик билан қонунни ўзгартиришмоқчи».

    25.08.2020, 22:57   Изоҳ (0)   83963
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Видео: Қоронғуда нур сочадиган Mitsubishi Evo

    25.08.2020, 19:43

    Тошкент ҳокимлиги Аҳмад Дониш кўчаси ёпилиши ҳақида кўча ёпиб бўлинганидан бир кун ўтиб хабар берди

    25.08.2020, 15:13

    Ford Aerostar минивени махлуқсимон танкка айлантирилди (фото)

    25.08.2020, 14:47

    Toyota фонар-томга эга сирли гиперкарни патентлади

    25.08.2020, 12:58

    Қашқадарёда Damas ва «Камаз» иштирокидаги ЙТҲ натижасида бир киши ҳалок бўлди

    24.08.2020, 22:31

    Volvo автомобиллари энг юқори технологияга эга эканлиги маълум қилинди

    24.08.2020, 21:21
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Сурия мудофаа вазирлиги ва АҚШ дастагидаги курдлар мамлакат шимолида юз берган тўқнашувда бир-бирини айблади

    Дунё | 3 август, 17:24

    Эстония Россия билан чегарада хавфсизликни кучайтирди

    Дунё | 3 август, 16:47

    Россия Хитойдан юк машиналари импортини тақиқлади

    Дунё | 3 август, 16:40

    “Тоттенҳэм” Сон Ҳён Миннинг ўрнини “Реал” футболчиси билан тўлдирмоқчи

    Спорт | 3 август, 16:12

    “Тошкент—Шарқий” аэропорти қурилиши сентябрда якунланиши кутилмоқда

    Ўзбекистон | 3 август, 16:09

    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим

    Реклама | 3 август, 10:30

    Таиланд беш кунлик можарода қўлга тушган икки нафар Камбоджа аскарини юртига қайтарди

    Дунё | 3 август, 14:51

    “Ўзгидромет” ҳафта бошида қандай об-ҳаво кутилаётганини маълум қилди  

    Ўзбекистон | 3 август, 14:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.