• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12653.48
    • RUB159.75
    • EUR14871.64
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +28°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Олимлар Россия вакцинаси туфайли COVID-19 мутацияга учраши мумкинлигидан огоҳлантирди

    Россиянинг учинчи босқич синовларидан ўтмаган коронавирусга қарши «Спутник V» вакцинасини қўллаш режаси олимларни хавотирга солди, деб ёзмоқда Reuters. Уларнинг фикрича, вакцина етарли даражада самарали бўлмаслиги, оқибатда вирус мутацияга учраши мумкин.

    Фото: Россия Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати

    Фото: Россия Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати

    Гап тўлиқ ҳимоя қилолмаслиги мумкин бўлган вакцинани орқали патогенга «эволюцион босим» кўрсатиш ҳақида кетмоқда. Британиянинг Рединг университети вирусология профессори Иэн Жонснинг билдиришича, бунинг оқибатида вирус мутацияга учраб, янги штаммни ҳосил қилиши, у эса кейинчалик бошқа барча вакциналарни ҳам четлаб ўтадиган бўлиши эҳтимолдан холи эмас.

    «Вакцина самарали эканлигига ишонч ҳосил қилмоқчимиз. Биз ҳақиқатан ҳам буни билмаймиз», — деган АҚШнинг Вандербилт университети тиббиёт мактабининг вакцина бўйича мутахассиси ва педиатрия профессори Кэтрин Эдвардс. Унинг айтишича, вакцинанинг вирусга таъсири, шу жумладан, унга қарши курашиши, блокировка қилиши ёки мослаштириши хавотир уйғотади.

    «Самарали бўлмаган вакцинани қўллаш жуда кўп хавф келтириб чиқариши мумкин. Унинг мутацияга учраши эса назарий хавфдир», — деган Бoстондаги Beth-Israel Deaconess тиббиёт марказининг мутахассиси Дэн Баруҳ. Шу билан бирга, Баруҳ коронавирусларнинг мутацияланиши частотаси ОИВ каби вируслар ҳолатига қараганда анча паст эканлигини таъкидлади. Иэн Жонс ҳам вируснинг вакцина орқали мутацияга учраши камёб ҳолат эканлигини билдирган.

    Унинг айтишича, вакцина вируснинг ҳужайрага кириб у ерда репликацияга учрашидан қанчалик самарали ҳимоя қилса, вирус тарқалиши хавфи ва касаллик антитана ҳимоясига чап бериб ўтиши шунчалик кам бўлади.

    Эслатиб ўтамиз, Россиянинг фармацевтика компаниялари ва илмий-тадқиқот ташкилотларини бирлаштирган Клиник тадқиқотлар ташкилотлари ассоциацияси Гамалея номидаги Эпидемиология ва микробиология марказида ишлаб чиқилган вакцина етарлича синовдан ўтказилмагани учун уни рўйхатдан ўтказишни кечиктиришга чақирганди.

    Бунга жавобан Россиянинг Соғлиқни сақлашни назорат қилиш федерал хизмати («Росздравнадзор») ушбу вакцина билан бир неча юзлаб кўнгиллилар эмлангани ва уларда вакцинага нисбатан жиддий ножўя таъсирлар кузатилмаганини маълум қилган. Шунингдек, Россия Соғлиқни сақлаш вазирлигининг штатдан ташқари бош эпидемиологи Николай Брико COVID-19’га қарши вакцинани яратишда аденовирус асосида бир хил технология ишлатилганини, шунинг учун бу ҳолда у қайта кўриб чиқишга, кечиктиришга муҳтож эмаслигини билдирган.

    11 август куни ушбу вакцина вақтинчалик рўйхатдан ўтиш гувоҳномасини олди. Вакцина тўлиқ самарадорлик тадқиқотини ўтказиш шарти билан рўйхатдан ўтказилган ва гувоҳнома 2021 йил 1 январга қадар амал қилади.

    Россияда коронавирусга қарши ушбу вакцинани оммавий қўллаш октябрь ойидан бошланади. Вакцинанинг клиник синовлари учинчи фазасининг якунланишидан (ҳатто бошланишидан) олдин рўйхатдан ўтказилиши препаратни энди нафақат синовлардаги иштироки учун компенсация оладиган ва ножўя таъсирга қарши суғурта қилинадиган кўнгиллилар, балки 18 ёшдан 60 ёшгача бўлган оддий одамлар ҳам қабул қилиши мумкинлигини англатади.
    Ишлаб чиқарувчиларнинг ваъдаларига қарамасдан, ҳалигача мазкур вакцина ҳақида илмий журналларда ҳеч қандай маълумот эълон қилинмаган. Вакцина ишлаб чиқарилиши ҳақида хабар бериш учун яратилган сайтда шу пайтга қадар ўтказилган қўшма фаза тадқиқотлари ҳақида ҳам маълумот берилмаган.

    Мавзуга доир:

    • Россияда яратилган коронавирусга қарши вакцина синовининг учинчи босқичи амбулатория шароитида ўтказилади
    • Россиянинг коронавирусга қарши вакцинаси учинчи босқичда ўн минглаб одамларда синовдан ўтказилади
    • «У Путин айтганидек умидлига ўхшамаяпти». Россиянинг коронавирусга қарши вакцинасининг ҳужжатлардаги асл ҳолати ошкор бўлди

    24.08.2020, 15:10   Изоҳ (0)   56340
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Грузияда микроавтобуснинг жарликка қулаши оқибатида 17 киши ҳалок бўлди

    24.08.2020, 14:29

    Фотожамланма: Австралиянинг Жанубий Уэльс ва Канберра шаҳарларига қор ёғди

    24.08.2020, 14:22

    Зеленский: Агар Лукашенконинг ўрнида бўлганимда Беларусда янги президентлик сайловларини ўтказган бўлардим

    24.08.2020, 13:57

    Видео: Лукашенко ўз қароргоҳига қўлида автомат билан учиб келди, уни тўлиқ қуролланган ўғли — Николай қўриқламоқда

    24.08.2020, 12:25

    Сассиқкўлдаги модалар намойиши, қулаган самолёт, асфальт устидаги сёрфингчилар. 23 август суратлари

    23.08.2020, 23:17

    ЖССТ COVID-19’дан ҳимоялаш учун болаларга неча ёшдан тиббий ниқоб тақиш тавсия қилиниши ҳақида маълумот берди

    23.08.2020, 18:54
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими



    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    Суғурта соҳасидаги узоқ кутилган ислоҳотлар: манфаатлар қонун ҳимоясида 


    Yandex Music’да жазирама кайфият учун махсус “Чилла” бўлими пайдо бўлди


    “Ўзбекинвест” суғурта компанияси 2025 йилнинг I ярим йиллиги якунларини эълон қилди


    Вақт синовидан ўтган тармоқ: 33 йиллик фаолият, 12 миллион фойдаланувчи танлови ва мобил алоқанинг янги архитектураси


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби магистратура дастурларига қабул жараёнлари давом этаётганини маълум қилади


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    ОКМКда янги сулфат кислота цехи қурилмоқда


    Visa Kapitalbank билан Хитойга: WeChat Pay ва Alipay орқали нақд пулсиз тўловлар – эркин, осон ва хавфсиз


    Ўзбекистонда тиббий суғурта нима учун зарур: шифокор қараши ва Нео Insurance тажрибаси


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 



    Мирзо Улуғбек туманида жойлашган йирик кўчмас мулк аукционга қўйилди

     

    Тавсия этамиз

    Audio Icon

    Андижонча ҳотамтойлик: “Дунё садолари”га сарфланаётган миллиардлар ва шубҳали шартномалар

    24 июл, 21:25

    “Россия аллақачон катта оғалик мақомини йўқотиб бўлди”. Украина уруши постсовет ҳудудида нималарни ўзгартирди?

    24 июл, 15:15

    Нилдан Фрот дарёсигача: махфийликдан тобора реалликка айланиб бораётган “Катта Исроил” концепцияси

    22 июл, 12:22

    КГБ сохталаштирган жиноят – СССР парчаланиши арафасида ўлим жазоси берилган қария ким эди?

    21 июл, 21:06
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Нигерияда гуманитар вазият: 6 ойда қарийб 700 бола очликдан ҳалок бўлди

    Дунё | 26 июл, 23:57

    АҚШда штатларга мигрантларни сақлаш марказлари қуриш учун 608 млн доллар берилади

    Дунё | 26 июл, 23:47

    Қатар Европа Иттифоқига газ таъминотини тўхтатиш билан таҳдид қилди

    Дунё | 26 июл, 23:19

    “Қайтмас бўлиб кетди”. Россиянинг ягона авиаташувчиси сотилиши ёки утилизация қилиниши мумкин

    Дунё | 26 июл, 23:07

    UFC on ABC 9. Абу-Дабидаги мусобақанинг илк жангларининг бирида ўзига хос натижа қайд этилди

    Спорт | 26 июл, 23:06

    “Барселона” тарихидаги энг яхши футболчилар рейтинги тузилди

    Спорт | 26 июл, 22:46

    Фабрика матоларга ишлатилган сувни каналга ташлаган — Андижондаги каналдан нега кўпик оққанига изоҳ берилди

    Ўзбекистон | 26 июл, 22:35

    АҚШ Исроилни ҳимоялаш учун сарфлаган ҳаво мудофаа ракеталарини тиклашга 1 йил ва 2 млрд доллар керак — WSJ

    Дунё | 26 июл, 22:32
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.