• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12621.29
    • RUB158.44
    • EUR14596.52
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +35°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Фарғона ва Андижон вилоятлари ўртасидаги «чегара постлари» қачон очилади?

    Ўзбекистонда 15 августдан карантин чекловлари юмшатилиб, шахсий ва жамоат транспорти ҳаракати, кўплаб фаолият турлари босқичма-босқич қайта тикланди. Бироқ шу кунгача Андижон ва Фарғона вилоятлари ўртасида транспорт қатновлари тўла тиклангани йўқ — Фарғона томондан йўллар тўсилганича қолмоқда.

    Фото: «Kun.uz»

    Фото: «Kun.uz»

    Икки вилоятни Асака ва Қува туманларидан ўтувчи асосий йўли ва Шаҳрихон—Қува йўли блокпост билан беркитилган, икки вилоят аҳолиси учун умуман тескари бўлган Бўстон—Ёзёвон чегараси очиқ холос, дейилади «Kun.uz»да эълон қилинган мақолада.

    Мақолада қайд этилишича, транспортда Ёзёвон томон билан Фарғонага ўтиш ёки Фарғонадан Андижонга келиш — 150 километрни айланиб ўтиш дегани.

    Фото: «Kun.uz»

    Фото: «Kun.uz»

    Фото: «Kun.uz»

    Фото: «Kun.uz»

    Муаллифлар аҳоли мурожаатларини ўрганиш мақсадида иккала жойга бориб, йўллар бетон тўсиқлар билан беркитиб қўйилгани, икки вилоят ўртасида транспорт ҳаракати деярли тўхтатилганининг гувоҳи бўлган.

    15 августдан сўнг чегаралардаги Андижон вилоятига қарашли блокпостлар олиб ташланган бўлиб, фақат Фарғона вилояти томонидан қўйилган постлар қолибди.

    Фарғона вилояти постларида хизмат вазифасини олиб бораётган Миллий гвардия хизматчилари ва Қува СЭОМ ходимлари постларни олиб ташлаш ҳақида қарор чиқмаганини айтмоқда.

    Фото: «Kun.uz»

    Фото: «Kun.uz»

    Фото: «Kun.uz»

    Фото: «Kun.uz»

    Фото: «Kun.uz»

    Фото: «Kun.uz»

    Фото: «Kun.uz»

    Фото: «Kun.uz»

    Аҳоли транспорт қатнови йўқлиги сабаб чегарага келиб жамоат транспортидан тушади ва блокпостдан ўтиб, нариги томонда турган автоуловга чиқади. Оқибатда ортиқча оворагарчиликлар юзага келмоқда. Пишиқчилик пайтида боғбон ва тадбиркорлар етиштирган мевалари ва маҳсулотларини олиб ўтишда қийинчиликка учрамоқда.

    «Kun.uz»даги мақолада муаллифлар Асака—Қува чегарасидаги ҳолат билан ҳам танишгани ҳақида ёзган.

    «Блокпостга яқинлашишимиз билан Асака томонидаги йўлнинг икки томони таксилар билан тўла экан. Одамлар чегарага яқинлашганида автомашинадан тушади ва икки блокпост орасидаги 100 метрлик масофани босиб ўтиб, нариги вилоят таксичиларининг автоуловига ўтиради.

    Фото: «Kun.uz»

    Фото: «Kun.uz»

    Андижон томон постни олиб ташлаган. Фарғона томонда турган пост ходимлари ‘юқори’дан келган буйруққа асосан ишлашаётганини айтишди», — дейилади мақолада.

    «Бу ерни беркитишгани билан бошқа ‘обезд’ (айланма) йўллардан барибир қатнов бўляпти. Мен уйимни олдида ўтира олмаяпман, техника кўп ўтяпти. Одамлар сарсон бўляпти», — дейди йўловчилардан бири.

    Фото: «Kun.uz»

    Фото: «Kun.uz»

    Фото: «Kun.uz»

    Фото: «Kun.uz»

    «Биз ҳозир манави ерга келиб, мана тушиб, у ёғига юз метр юриб, яна таксига чиқиб кетяпмиз. Фарғоналикман. Касалхонадаги синглимни кўргани кетяпман. Зарур бўлгани учун ўтади-да одамлар. Ёки ҳали вилоятлар ўртасидаги қатновлар тикланмадими?», — дейди бошқа бир йўловчи.

    Фото: «Kun.uz»

    Фото: «Kun.uz»

    Шаҳрихон—Қува йўлида ҳам худди шу аҳвол. У ерда йўл берк ва Фарғона томонда блокпост ишлаб турибди. Аҳоли вакиллари ҳолатдан ҳайрон эканини билдирган.

    Маълумот учун, Андижон ва Наманган вилоятларини боғлаб турувчи йўлларга қўйилган ҳар икки вилоятнинг блокпостлари олиб ташланган.

    Аҳоли вакиллари Фарғона вилояти мутасаддиларидан ноқулайликлар туғдираётган муаммоли ҳолатни бартараф қилишни сўрамоқда.

    23.08.2020, 17:11   Изоҳ (0)   31850
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Чорсуда «Жар» спорт мажмуаси ичида жойлашган чойхона ёниб кетди (видео)

    23.08.2020, 14:50

    Шавкат Мирзиёев коронавирус асоратлари оқибатида вафот этган Бухоро ҳокими Карим Камолов қабрини зиёрат қилди

    23.08.2020, 14:32

    Бобомурод Абдуллаев тилхат асосида озод қилинди

    23.08.2020, 13:49

    Қатар COVID-19’га қарши кураш учун Ўзбекистонга 200 минг доллар миқдорида беғараз молиявий ёрдам ажратди

    23.08.2020, 12:48

    Сўхдаги Чашма булоғи воқеаларида талафот кўрган хонадонлар тиклаб берилди

    23.08.2020, 11:47

    Ўзбекистонда 7 ойда кўрсатилган бозор хизматлари ҳажми 116,5 трлн сўмга етди

    23.08.2020, 09:45
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 

     

    Тавсия этамиз

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Британия контрразведкасининг биринчи аёл директори Стелла Римингтон вафот этди

    Дунё | 5 август, 19:20

    Қирғизистондаги зилзила Ўзбекистоннинг бешта ҳудудида сезилди

    Ўзбекистон | 5 август, 19:19

    Лазизбек Муллажоновнинг Олимпия медали бекор қилиниши ҳақидаги хабарлар рад этилди

    Спорт | 5 август, 19:15

    Тошкентда велосипед ўғриси 5 йилдан кўпроқ муддатга қамалди

    Ўзбекистон | 5 август, 19:05

    Самарқанд вилояти ҳокимининг тўрт ўринбосари ўзгарди

    Ўзбекистон | 5 август, 18:51

    Эндокринолог мармелад шаклидаги витаминлар хавфи ҳақида огоҳлантирди

    Фарзанд | 5 август, 18:45

    Ҳиндистонда кучли сел қишлоқни ювиб кетди (видео)

    Дунё | 5 август, 18:35

    “Ўзбекистон—Туркманистон—Озарбайжон” форматида уч томонлама учрашув бўлиб ўтди

    Ўзбекистон | 5 август, 18:24
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.