Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, ички ишлар органлари фахрийси, истеъфодаги полковник Икромжон Бўронов 23 август, якшанба куни 80 ёшида вафот этди. Бу ҳақда ИИВ ахборот хизмати хабар берди.
«Бу инсоннинг фахрий сифатида ёшлар тарбияси, уларни ватанга муҳаббат ва бурчга садоқат руҳида тарбиялаш борасидаги хизматлари, шунингдек, санъатдаги ижоди нафақат ички ишлар органлари ходимлари ва фахрийлари, балки санъатсевар халқимиз томонидан ҳам муносиб қадрланиб, уларнинг номи доимо ҳурмат-эҳтиром билан тилга олинарди.
Барчамиз севиб тинглайдиган ‘Сен баҳорни соғинмадингми?’ қўшиғи бугун орадан ярим асрдан кўп вақт ўтган бўлса-да, ҳамон элимизнинг суюкли қўшиғи сифатида янграб келмоқда.
Устоз санъаткор, ички ишлар органлари фахрийси, истеъфодаги полковник Икромжон Бўроновнинг вафоти муносабати билан Ички ишлар вазирлиги раҳбарияти, Фахрийлар кенгаши ва шахсий таркиби номидан марҳумнинг оила аъзолари, қариндошлари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдирамиз», — дейилади хабарда.
Изоҳ (0)