Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театри хор дирижёри, Хуршид Воҳидов 79 ёшида вафот этди. Бу ҳақда Маданият вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.
У К.Амиров асари, Ф.Жўраев инсценировкаси билан «Узилган торлар», С.Раҳмоннинг «Ҳижрон», Ҳамза Ҳакимзода Ниёзийнинг «Майсаранинг иши», Р.Н.Гунтекиннинг «Ҳийлайи шаърий», З.Фатхуллиннинг «Ватан ишқи», М. Бобоевнинг «Қаердасан, жон болам» сингари саҳна асарларининг саҳналаштирилишида ўзининг муносиб ҳиссасини қўшган эди.
«Аршин мол-олан», «Антиқа совчилар», «Айёргина аёллар» сингари спектаклларга жон бағишлаган, бутун бошли оркестрни бошқариб, гўзал, жонли мусиқий безак берган, Муқимий театрининг том маънодаги заргари эди, дейилади хабарда.
Ўзбекистон маданият вазирлиги марҳумнинг оила аъзоларига ҳамдардлик билдирган.
Изоҳ (0)