• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12831.81
    • RUB163.75
    • EUR14606.45
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +23°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Халқаро хавфсизлик борасидаги шартномаларда ишончни йўқотаётган Россия ва Туркманистоннинг меросхўри. Жаҳон матбуоти шарҳи

    «Дарё» ўтиб бораётган ҳафтада дунё матбуотида эълон қилинган ва муҳокама марказида бўлган мақолалар шарҳи билан таништиради.

    Россияга ишонса бўладими?

    АҚШ ҳукумати яқинда Россия ҳукумати билан 2010 йилда имзоланган ва 2021 йилнинг февраль ойида шартнома муддати тугайдиган стратегик ҳужум қуроллари борасидаги учрашувнинг навбатдаги раундини якунлади, деб ёзади The National Interest нашри.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Лекин мақола муаллифи назарида айни пайтда Россия халқаро шартномаларни бузаётгани ҳисобга олинса, Россия билан стратегик ҳужум қуроллари музокараларини қайта тиклаш, шартнома муддатини узайтириш ва бирор-бир янги шартнома имзолаш хавотирлар уйғотади. Буни тушуниш мумкин.

    Сўнгги пайтларда расмий Кремль қуролланишни назорат қилиш, ишонч ва хавфсизликни таъминлаш борасидаги тўрт шартномани бузиши табиийки, нафақат АҚШни, балки халқаро тизимни ҳам хавотир олишига арзийдиган жиҳат. 2019 йилда АҚШ томони Россияни 1987 йилда имзоланган ўрта ва яқин масофага учувчи ракеталарни йўқ қилиш борасидаги шартнома бандларини бузганини эълон қилди. Мазкур шартнома эса совуқ уруш даврида имзоланган муҳим ҳужжатлардан бири саналарди.

    2008 йил бошларида расмий Кремль 9М729 русумли ўрта масофага учувчи такомиллаштиришга киришгани билан ўрта ва яқин масофага учувчи ракеталарни йўқ қилиш борасидаги шартномани бузди. Кейинроқ эса ёз ойида тажрибалардан муваффақиятли ўтиб, 2017 йилда рус қуролли кучлари фойдаланишига берилди. Бундан ташқари, Россия Очиқ осмон ҳақидаги шартномани ҳам бузиб келмоқда. Бу шартномани 30 дан ортиқ мамлакатлар 10 йил олдин имзолаган ва шартнома аъзо мамлакатларга вақти-вақти билан бир-бирларининг ҳарбий қўшинлари ҳаракатидан хабардор бўлиш имкониятини яратиб берган эди.

    2010 йилга келиб Россия Очиқ осмон шартномаси доирасида ўз ҳаво бўшлиғида хориж учоқларининг парвоз қилишини тақиқлаб қўйди. Шунингдек, Россия Польша ва Литва орасидаги эксклав Калининградга 500 километр баландликдаги парвозларни амалга оширилишига ҳам тақиқ қўйди. 2007 йилда эса расмий Кремль Европа мамлакатлари билан оддий ҳарбий кучлар борасидаги шартномадан ҳам чиқишини маълум қилди. Москва эълон қилинмаган ёки кутилмаган ҳарбий ўқув машқлари билан ҳам ғарбда хавотирларнинг юзага келишига сабабчи бўлмоқда. Россиянинг Грузия ва Украинадаги хатти-ҳаракатларидан эса хавотирланишга сабаб бордек.

    АҚШ назарида Россия кимёвий қуроллардан фойдаланиш борасидаги конвенцияни ҳам бузмоқда. 2018 йилда Лондонда рус бош штаби собиқ зобити Скрипал ва унинг қизини асаб тизимини ишдан чиқарадиган модда ёрдамида ўлдиришга уриниши ҳам мавжуд хавотирларни янада кучайтиради.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Шу сабабдан ҳам АҚШ Россия билан ҳарбий шартномаларни имзолашда энг аввало америкаликларнинг ва АҚШнинг миллий манфаатларидан келиб чиққан ҳолда эҳтиёткорлик билан ҳаракат қилиши муҳим. Трамп ҳукуматининг яқин ва ўрта масофага учувчи ракеталар келишуви ва Очиқ осмон шартномасидан чиқиши эса таҳсинга сазовор.

    Гурбангули Бердимуҳамедовнинг меросхўри аниқ бўлдими?

    Ҳозирда Туркманистонда Сенат муҳим қарор олдида турибди. Бердимуҳамедов вафот этса ёки муомала лаёқатини йўқотса, Туркманистон сенати кимни Туркманбошининг меросхўри деб эълон қилиши керак, деб ёзади The Euroasia.net сайти.

    Туркманистондаги ҳаёт маълум бир муддатга тўхтаб қолгандек, сабаби 15 август санасида Спорт ва ёшлар бўйича сиёсат вазирлиги «хавфли инфекциянинг тарқалиши сабабли» мавсумдаги футбол мусобақалари ўтказилишини бошқа муддатга кўчирилганини эълон қилди. Айнан шу кунда Туркманистон темир йўллари компанияси поездлар ҳаракатини 1 сентябргача тўхтатиши ҳақида эълон қилди.

    Ашхобод шаҳри пандемиянинг тарқалиши боис мамлакатда биринчилардан бўлиб халқаро алоқаларнинг ҳаракатланишига оид чекловлар киритди. Февраль ойидаёқ «Туркман ҳаво йўллари» Пекин билан авиақатновларни тўхтатган бўлса-да, кейинроқ барча халқаро йўналишдаги парвозларни тўхтатиши борасида хабар тарқатди. Ҳаттоки Flightradar24 иловаси Ашхободдан халқаро йўналишларга авиақатновлар қатнамаётгани ҳақида маълум қилди. 22 август санасида Туркманистон парламенти ўта муҳим – конституцияга ўзгартириш масаласида йиғин ўтказади. Йиғиннинг видеоконференция тарзида ўтказилиши борасида хабарлар мавжуд.

    Сўнг сентябрь ойида Халқ маслаҳати чақирилади ва бу маслаҳат кенгашида Туркманистоннинг турли вилоятидан дабдабали, чиройли уст-бошларда келган вакиллар йиғилади ва мамлакатнинг келажаги борасидаги муҳим қарорни тасдиқлайди. Туркманистон ҳукумати ҳозирга қадар мамлакатда коронавирус пандемияси билан боғлиқ ҳолат қайд этилмагани борасида маълум қилаётган давлатлардан бири сифатида ўта синчковлик билан ижтимоий масофаланишга урғу бермоқда.

    Норасмий манбаларнинг хабар беришича, бу сафар ҳам тахмин қилинаётган конституцияга ўзгартириш борасида сиёсий фарс спектакли оммага очиқланади, Сенат тарқатиб юборилади ва янги парламент таъсис этилади. Бошқача қилиб айтганда, пойтахтлик саккиз нафар, вилоятларнинг вакили бўлган 56 нафар ва Бердимуҳамедов тайинлайдиган саккиз нафар сенатордан иборат Халқ маслаҳати тарқатиб юборилади ва ўрнига янгиси билан алмаштирилади.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Барчанинг диққат эътибори айнан Сенатнинг раиси сифатида ким келишига қаратилган, чунки айнан Сенат раиси кейин Туркманистоннинг раҳбари лавозимига олиб чиқилади. Кўпчилик таҳлилчилар назарида Сенат раиси сифатида Ахал вилоятининг ҳокими бўлиб ишлаб келаётган Гурбангули Бердимуҳамедовнинг ўғли Сардор Бердимуҳамедов номзоди кўрсатилиши тахмин қилинмоқда.

    14 август санасида Бердимуҳамедов вазирлар маҳкамаси йиғилишини ўтказди ва йиғилишда мамлакат ялпи ички маҳсулотининг 5,7 фоизга ўсгани ҳақида сохта рақамларни келтирди. Бироқ мажлис қатнашчиларининг ҳеч қайси бири пандемия шароитида чакана савдо ҳажмининг 19,3 фоизга қай тариқа ўсиши борасида савол беришга журъати етмади.

    Мамлакатда пандемия боис оммавий ишдан ҳайдашлар кузатилаётган бир вазиятда йирик ва ўрта тадбиркорлик соҳасида банд аҳолининг даромадлари қандай қилиб 10,5 фоизга ошгани ҳам қоронғи. Жаҳон банки эса Туркманистоннинг ялпи ички маҳсулотини 2020 йилда ўсмагани ҳақида маълумот бермоқда. Туркманистон ҳукумати эса иқтисодий ўсиш кўрсаткичини олти фоиз деб кўрсатиб келаётгани рақамларнинг сохта эканидан далолат.

    Расмий Ашхобод буғдой етиштириш ҳажми 1,4 миллион тоннага етгани ҳақида маълумот тарқатган бўлса-да, мамлакатда асосий ерларнинг пахта экишга ажратилгани, бундан ташқари, маҳаллий сабзавотлар етиштириш учун берилгани ҳисобга олинса, берилаётган рақамлар ёлғонлиги кўриниб қолади.

    АҚШ қишлоқ хўжалиги берган маълумотларга кўра, Россиянинг буғдой етиштириш борасидаги кўрсаткичи бу йил 78 миллион тоннани ташкил қилган, бошқа манбаларда бу рақам 80 миллион тоннага етгани хабар қилинади. Бу эса буғдой импортига қарам мамлакатлар учун яхши натижа. Туркманистон ҳам буғдой импорти мамлакатлари сирасига киради ва мамлакат ўтган йилда Қозоғистондан бир миллион тонна кам миқдорда буғдой сотиб олган.

    Мамлакатда коррупция, қўшиб ёзишлар, уруғ-аймоқчилик кучайган бир вазиятда янги Сенат мамлакатнинг келажаги борасида муҳим сиёсий қадамни қўйиши борасида умид қилмаса ҳам бўлади.

    Эрдўғон нега ултрамиллатчилар таъсирига берилмоқда?

    Ражаб Тоййиб Эрдўғоннинг миллатчилар таъсирига берилиб бораётгани курдлар, Европадаги турк диссидентлари ва суриялик қочқинлар учун муаммога айланиши мумкин, деб ёзади The Al Monitore нашри.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Миллий ҳаракат партияси етакчиси Давлат Бахчали август ойи бошларида ашаддий душмани Мерал Акшенерга хат юбориб, уни уйга қайтишга чақирди. Буни ҳаттоки Эрдўғон ҳам яхши қадам сифатида баҳолади. Эрдўғон сўнгги тўрт йил мобайнида давлат Бахчали партияси билан иттифоқчи сифатида иш кўрмоқда.

    Акшенер етакчилигидаги партия ҳам олдин миллий ҳаракат партиясининг таркибида бўлган ва 2017 йилнинг октябрь ойида Бахчали ва Акшенер ўртасидаги шахсий рақобат сабаб партия иккига айрилиб кетганди. Икки миллатчи ултрарадикал партия раҳбарларининг шахсий қарашлари ҳам деярли бир хил, уларнинг иккови ҳам ўзларини кул ранг бўрилар ёки «идеализм ўчоғи» сифатида номлаб олган.

    Бахчали ва Акшенер кўп йиллар давомида  бир-бири билан ҳам салом-алик қилмаган, ҳаттоки қурбон ҳайитида ҳам табриклаш ўрнига, бир-бирларини камситиб келувчи риториканинг бошидан тутганди. Имкон бўлди дегунча улар бир-бирларининг устидан мазах қилар, танқид қиларди. Бахчеленинг кутилмаган таклифи биринчидан Эрдўғон сабаб, иккинчидан Бехчалининг ёмонлашиб бораётган соғлиги билан алоқадор бўлиши мумкин. Турк ултрарадикализмига эса нуфузли раҳбар жоиз. Шундан бўлса керак, икки ултрарадикалчи яқинлашишга қарор қилди.

    Норасмий иттифоқлар бирлашуви ҳозирда турк жумҳурбошқони Эрдўғоннинг маъмурий бошқарувининг ўзига хос белгисига айланган. Агарда иттифоқ бўлиниб кетадиган бўлса, барча айбни иттифоқчига ағдариш имконини беради. Демократияни ҳимоя қилиш фонди катта директори Айкан Эрдемир назарида Эрдўғоннинг ултрамиллатчилар билан ҳамкорлиги, аввало, мамлакат раҳбарининг сўнгги йилларда яқин иттифоқчилари орасидаги низолари билан изоҳланади.

    2013 йилда Эрдўғон либераллар билан тортишиб қолади, кейинчалик эса Гулан тарафдорлари билан порахўрлик ортидан келиб чиққан низолар юз беради. 2014 йилда эса жумҳурбошқони курдларнинг кўмагидан сайловларда фойдалана олмаслигини билгач, улар билан ҳам алоқани узиб қўя қолди. Эрдўғон деярли азалий иттифоқчилари билан алоқани йўқотганини билган ултрарадикаллар Эрдўғоннинг гирибонидан тутиб қўя қолди.

    Турк исломчилари мамлакатнинг хоҳ ичкарисида бўлсин, хоҳ ташқарисида, асосан кул ранг бўрилар ёрдамига муҳтож. Бахчали билан боғлиқ вазият турк матбуоти сарлавҳасидан жой олгач, Бахчали ва Акшенер ўртасида иттифоқчилик юз бериши ҳақида тахмин қила бошлади. Лекин бу ҳам навбатдаги сайловларда Эрдўғон учун фойда келтирмаслиги мумкин.

    Эрдўғон ҳозирда ултрамиллатчилар билан биргаликда республикачи халқ партиясини ва курдчи халқ демократик партиясини ҳам сиёсий жараёнлардан четлаштиришга уринмоқда. Шу боисдан ҳам амалдаги ҳукумат ҳам исломийлар, ҳам ултрамиллатчилардан фойдаланган ҳолда халқнинг ватанпарварлик туйғулари торларини чертиб кўришга уриниб кўради.

    Агарда Акшенернинг партияси коалицияга қўшиладиган бўлса, у ҳолда суриялик қочқинларга нисбатан душманлик кайфияти янада ортишини кутиш мумкин. Шунингдек, ултрамиллатчиларнинг Эрдоғон ҳукумати таркибидаги нуфузи ошадиган бўлса, улар Эрдўғондан ҳозиргидан кўра кўпроқ нарсаларни талаб қилишга ўтади. Эрдўғоннинг олдида эса ё янги иттифоқчи топиш ёки Мусулмон биродарлар мафкурасига изн бериб, ўз номини яна булғаш йўли қолмоқда. Акшенер эса ҳозирда Бахчалининг таклифи борасида бирор-бир нарса деяётгани йўқ.

    Жаҳонгир Эргашев тайёрлади.

    22.08.2020, 12:14   Изоҳ (0)   72244
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Бортида Алексей Навальний бўлган эвакуация самолёти Берлинга учиб кетди

    22.08.2020, 11:15

    Пекинда аҳолининг тиббий ниқобсиз юришига рухсат берилди

    22.08.2020, 09:16

    ЖССТ раҳбари COVID-19 пандемияси камида икки йил муддатда енгиб ўтилишини билдирди

    22.08.2020, 07:17

    Қирғизистон 31 та давлат фуқароларига ўз чегараларини очди. Улар орасида Ўзбекистон йўқ

    22.08.2020, 06:58

    Омсклик шифокорлар Алексей Навальнийнинг Германияга олиб кетилишига рухсат берди

    21.08.2020, 23:26

    Бектемирга борган Мирзиёев, Суперменга қиёсланган АҚШ президенти, бир кишилик намойиш. 21 август суратлари

    21.08.2020, 23:11
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Kapitalbank ва Visa Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ-2026 саралаш ўйинини БААда тантанали равишда очишди


     Coca-Cola жамғармаси ва Глобал атроф-муҳит ва технологиялар жамғармаси (ГЕТФ) “Айланма иқтисодиёт келажаги учун ҳамкорлик битими (PACТ)” ни эълон қилганлиги ҳақида маълум қилди


     ADM Jizzakh Жиззахда жойлашган 5-ихтисослаштирилган муассаса тарбияланувчилари эҳтиёжи учун автобус тақдим қилди


    Tenge Bank Tenge24 иловасида янги рақамли автокредитини эълон қилди


    UCMG Амстердамда бўлиб ўтаётган Мoney 20/20 Europе халқаро финтеч кўргазмасида Ўзбекистон номидан иштирок этади


    Сув — бебаҳо неъмат: Агробанкдан фермерлар учун янги методик тўплам


    Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Европага йўл олмоқда


    Тошкентда халқаро финтех-ҳодиса — Visa Cashлесс Форум 2025 бўлиб ўтди 


    Sello Ecosystem Фарғона, Андижон ва Наманганда Sello Summer Fest ёрқин фестивалини ўтказди


    Навоий инновациялар университети — келажагингизни кафолатлайдиган замонавий таълим маскани! 


    Замонавий Haval Jolion энди 0% муддатли тўлов шартида 


    AVO'дан янги омонат: йиллик 25% гача — 6 ойда орзуингизни амалга оширинг


    Mobiuz "Меҳрибон" имтиёзли тариф режасини тақдим этди


    UZTELECOM "Мурувват" тарифини тақдим этади: Атиги 25 000 сўм эвазига ғамхўрлик ва эътибор билан бойитилган алоқа


    Янги уфқлар: Centrum Air ҳафтасига икки марта Тошкентдан Бишкекка парвозларни амалга оширади

     

    Тавсия этамиз

    Чумчуқларга ем бўлган бургутлар. “Ўргимчак тўри” операцияси Россия учун қанчага тушади?

    4 июн, 18:49
    Audio Icon

    Қуриб қолган кўчатлар, миллионлар шамолга учдими?

    4 июн, 15:03

    Фелдмаршалга алмаштирилмаган Сталиннинг зурриёти — “доҳий” нега ўғлини урушга юборган эди?

    3 июн, 21:10

    Кўзи ўткир, қулоғи сезгир темир қушчалар. Разведкачи дронларнинг “катта акалари”

    3 июн, 20:40
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ҳиндистонда дунёдаги энг баланд темир йўл кўприги очилди (видео)

    Дунё | 6 июн, 23:00

    Қозоғистон ҳарбийларини Буюк Британияда ўқитади

    Дунё | 6 июн, 22:00

    Суперлига. Қолдирилган баҳсда “Хоразм” “Қизилқум”ни йирик ҳисобда мағлуб этди

    Спорт | 6 июн, 21:10

    Россияда IELTS топширганлар қамалиши мумкин

    Дунё | 6 июн, 21:00

    Шавкат Мирзиёевни Қурбон ҳайити билан кимлар табриклади?

    Ўзбекистон | 6 июн, 19:57

    Украина “Ўргимчак тўри”га ўхшаш янги операцияларга тайёрланмоқда — The Washington Post

    Дунё | 6 июн, 19:30

    Германия юзлаб мигрантларни мамлакатга киритмади

    Дунё | 6 июн, 18:50

    Украиналик болалар дам олиш ва реабилитация учун Тошкентга келди (фото)

    Ўзбекистон | 6 июн, 17:46
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.