«Яндекс.Такси» иловаси Yandex Go номи остида фаолият кўрсатишни бошлади. Ўзбекистонда ҳозирча унинг фақатгина такси ва етказиб бериш хизматидан фойдаланиш мумкин. Бу ҳақда компания матбуот хизматига таяниб, Spot хабар берди.
У таксилардан ташқари «Овқат» — ресторанларидаги етказиб бериш сервисларини, «Дўкон» — маҳсулотларни экспресс-етказиб бериш, «Драйв» — каршеринг, курьерлик йўналиши ва ерусти транспорти жадвалларини ўзида бирлаштиради.
Дастлаб Yandex Go’нинг барча имкониятларидан шаҳарларнинг фақатгина бир қисмида фойдаланиш мумкин — каршеринг ва маҳсулотлар буюртмаси учун ҳудудий чеклов ўрнатилган.
«Биз янгидан-янги супериловалар ишлайдиган шаҳарни мунтазам кенгайтириш устида иш олиб бормоқдамиз», — дейилади компания хабарида.
«Яндекс» Тошкент жамоат транспортларидаги вазиятни кўрсатаётганига қарамай, Ўзбекистонда унинг фақатгина такси ва етказиб бериш хизматидан фойдаланиш мумкин.
Эслатиб ўтамиз, Тошкентда «Яндекс.Такси» хизмати 2018 йилнинг апрелида ишга тушган бўлиб, ҳозирда ундан Фарғона, Марғилон ва Наманганда ҳам фойдаланиш мумкин.
Изоҳ (0)