2020 йил 22 августдан бошлаб, Бухоро шаҳри Газли шоссеси йўли ёқасида жойлашган «Шарқ» бош бекатидан соат 09:00 дан Бухоро шаҳри—Етти пир зиёратгоҳлари йўналишида транспорт қатнови бошланади. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги ахборот хизмати хабар қилган.
Хабарда қайд этилишича, мазкур йўналишдаги қатновлар Ark Travel МЧЖнинг замонавий автобус ва микроавтобусларида амалга оширилади.
Хабарга кўра, Бухоро шаҳри ва ҳамма зиёратгоҳлар жойлашган туманларни боғловчи ушбу транспорт йўналишини ташкил қилиш ҳақида 2019 йил март ойида Президент Шавкат Мирзиёев вилоятга ташрифи вақтида ўтказилган йиғилишда топшириқ берилган. Орадан деярли бир йил тўрт ой вақт ўтгач мазкур топшириқнинг ижроси таъминланадиган бўлди.
Аввал Тошкент шаҳри ҳамда Бўстонлиқ тумани йўналишида автобуслар қатнови йўлга қўйилгани ҳақида хабар қилинганди.
Изоҳ (0)